Ўзбекистонда дори воситаларининг нархлари арзонлашади!

0

Ўзбекистонда 2018-йил 1-ноябрдан дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар рўйхати тасдиқлади, деб ёзади Daryo.uz нашри. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълумот берган.

“Ушбу қарорнинг қабул қилиниши дори воситалари нархига ижобий таъсир қилади, дорилар ва тиббий воситалар қийматига дори воситаларини сертификатлаш учун харажатлар киритилмайди”, — деди Абдуҳакимов.

Ушбу рўйхатга Австралия, Белгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Ирландия, Испания, Италия, Канада, Жанубий Корея, Нидерландия, Норвегия, Словения, АҚШ, Финляндия, Франсия, Швейсария, Шветсия, Япония, шунингдек, Дори воситалари бўйича Европа агентлиги кирди.