Анти-қариш табобати: Биологик ёшлик ва соф гўзалликни қадрловчилар учун

0

27 сентабрь куни пойтахтимизнинг Hyatt Regency меҳмонхонасида AMIC-2018 — Пластик жарроҳлик, косметология ва геронтология бўйича иккинчи Халқаро анжумани бўлиб ўтди. Унда пластик жарроҳлик, косметология ва геронтология соҳаларининг энг таниқли ва малакали мутахассислар, қолаверса гўзаллик санъати ва саноати билан боғлиқ катта компаниялар иштирок этди. Жумладан 8 мамлакатдан таклиф этилган 200 та мутахассис, халқаро даражадаги 22 спикер ва 10 қатнашчи-компаниянинг фаол иштироки юртимиздаги гўзаллик мутахассислари учун тажриба алмашиш майдони бўлди.

Анжуманда таниқли мутахассислар томонидан гўзал кўриниш, яшариш сирлари ва қаришни секинлаштириш, узоқ умр кўриш масалалари борасида илмий мухокамалар қилинади.