Даҳшат! Ер ёрилди, у қитъани иккига бўлиб юбориши мумкин! (видео)

0

Кенияда жуда катта ёриқ пайдо бўлди. Мутахассисларнинг фикрича, у Африка қитъасининг иккига бўлиниб кетишига сабабчи бўлиши мумкин. Ушбу воқеа акс этган видео Daily Nation нашрининг YouTube’даги каналида пайдо бўлди.

Ушбу ёриқ Найроби ва Нарок шаҳарлари ўртасида кутилмаганда пайдо бўлди. Мутахассисларнинг маълумотига кўра, у бир неча километр масофага чўзилган, балки бутун қитъани эгаллаб олиши ҳам мумкин.

Ёриқнинг эни олти метрни, чуқурлиги эса 15 метрни ташкил этади. Унинг бир қисми автомобиль йўлидан ўтган. Шу сабаб транспортлар ҳаракати билан боғлиқ муаммолар ошиши кутилмоқда.

Олимларнинг айтишича, бу ерда иккита тектоник плиталар чегараси жойлашган. Илгари улар бир-биридан ҳар йили уч сантиметрга узоқлашаётган эди.