Феруза Норматовани табриклаймиз! (видео)

0

Бугун актриса Феруза Норматованинг таваллуд топган куни. У 1990 йилнинг 27 сентабрьида дунёга келган. Актриса шу кунга қадар кўплаб спектакл ва кинолардаги роллари орқали мухлислар қалбидан жой олган. Айниқса, ҳозирда телеэкранларимиз орқали намойиш этилаётган «Фитна» ҳамда «Ўгай она» сериалида ижро этган роллари унга катта мувафаққият олиб келмоқда. Актрисани бугунги таваллуд айёми билан табриклаймиз. Халқимиз учун манзур бўладиган образларни ижро этишида Ферузага омад ва куч-қувват тилаб қоламиз.