Ҳомиладорликда ейиш таъқиқланган маҳсулотлар

0

Ҳомиладорликда ҳамма маҳсулотни ҳам истеъмол қилиб бўлмаслиги ҳақида кўп эшитганмиз. Шу боис ҳудди ҳамма нарсани биладигандаймиз. Аммо баъзан маълумотлар бир-бирига жуда зид бўлади, айниқса, уларни дўстларимиз ва танишларимиз тавсия этганида.
Қуйидагиларни эслатиб ўтиш ортиқчалик қилмайди, деб ўйлаймиз:

– мева ва сабзавотларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ювинг;
– таркибида тухум, мол гўшти, парранда гўшти ва балиқ бўлган таомларга яхшилаб термик ишлов берган ҳолда пиширинг;
– пишмаган мол ва парранда гўштини тайёрлашдан олдин ва кейин қўлларингизни яхшилаб ювинг;
– маҳсулотларнинг яроқлилик муддатини текширинг.

• Балиқ: Биринчидан, таркибида кўп миқдорда метил-симоб бўлган балиқ турларидан воз кечинг. Масалан, акула, қилич балиқ, кафельник, қирол макрели каби балиқлар шулар жумласига киради. Тунец балиғи ҳақида бир-бирига зид фикрлар билдирилмоқда. Баъзилар уни таркибидаги метил-симоб боис хавфли балиқлар сирасига киритиш керак деса, бошқалар тескари фикрни айтишади.
• Иккинчидан, суши. Суши ва бошқа пишмаган балиқни ҳеч қандай шароитда истеъмол қилманг. Бундай таомлар турли хавф-хатарларга тўла: листериоз хасталиги ва А гепатитини чақириши мумкин.
• Учинчидан, денгиз маҳсулотларидан дудланиб тайёрланган таомларни ҳам истеъмол қилмаган маъқул. Акс ҳолда листериоз хасталигини юқтиришингиз мумкин.
• Майда океан балиқлари хавфсиз денгиз маҳсулотлари ҳисобланади.

• Пишлоқлар: Юмшоқ пишлоқларни истеъмол қилмаслик тавсия этилади. Масалан, Фета, Бри, Камамбер, Рокфор ва бошқа моғорли пишлоқлар шуларп жумласидандир.

.Кофеин: Ушбу маҳсулот ҳомилага зарарли таъсир қилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Бироқ фаолликни кофеин ёрдамида ушлаб туриб ўзингизни сизга зарур бўлган уйқудан маҳрум қилиш ақлдан эмас. Кофеин истеъмол қилишни кунига 2 чашка қаҳва ёки чой билан чекланг (қаҳвада ҳам, қора ва кўк чоқда ҳам деярли бир хил миқдорда кофеин моддаси мавжуд). Энг яхшиси эса таркибида кофеин моддаси бор ичимликлардан умуман воз кечинг.

Salomatlik_Sirlari