Талаба Тошкент метрополитенининг поезд йўлига тушиб кетди

0

Бугун, 27 сентябрь куни соат 13 дан 49 дақиқа ўтганда Тошкент метрополитени «Новза» бекатининг иккинчи йўлига Тошкент Иқтисодиёт университетининг 3-босқич талабаси тўсатдан тушиб кетди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар қилди.

Метрополитен ҳамда ички ишлар ходимларининг тезкор ҳаракати туфайли талаба ўз вақтида қутқариб олинди ва тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага юборилди.

Талаба шифохонага кетишдан олдин тоби қочганлиги туфайли шундай воқеа содир бўлганлигини ва метрополитен хизматининг воқеада айби йўқлигини таъкидлаган.