ТИББИЁТ ЯНГИЛИКЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

ШОВҚИН ҚОНДАГИ ХОЛЕСТЕРИН КЎПАЙИШИГА АСОСИЙ САБАБЧИДИР

Америка олимларининг айтишича, иш жойидами, уйдами, кўчадами, шовқин инсон организми учун хавфли восита ҳисобланади. У қондаги холестерин миқдори кўпайишига олиб келади.

Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сершовқин цехларда ишловчилар, ёки бозорларда эртадан кечга қадар тик оёқда туриб пул топувчилар, санъат соҳасидаги одамларнинг эшитиш имкониятлари бошқаларникига нисбатан кам бўлади. Бундай одамлар аксар ҳолатларда юрак-қон томир хасталикларига мойил бўлишади. Буларнинг барчаси шовқин оқибатида юзага келади. Дарвоқе, тракторчилар ҳам бу хавфдан холи эмас.

ҚОРА ПАШШАНИНГ ИНСОН УЧУН ХАВФЛИ ЖИҲАТИ

Қора пашша 200 дан ортиқ хавфли бактерияларни тарқатиши билан биринчи навбатда хавфли саналади. Баҳор келиши билан бу паразитлар уйғониш палласига киради. Биринчи навбатда улар сасиган, истеъмолга яроқсиз ҳолатдаги овқат қолдиқларини истеъмол қила бошлайди. Шундан кейин одамга қўниб, энг хавфли бактерияларни тарқатиш ҳаракатида бўлади.

Агар улар овқатга қўнган бўлса-ю, уни дарҳол ҳайдаб солсангиз ҳам барибир кечиккан бўласиз. Пашша бир марта овқат устига ўтиргандаёқ хавфли бактерияни қолдиришга улгуради. Айниқса, уй ичкарисидаги қора пашшалар одамнинг тиф, ичкетар, паратиф, сил, дифтерия, полиомелит, Сибир яраси каби хавфли хасталикларга чалинишида алоҳида ўрин тутади. Хасталикка чалинишни истамаган одам қора пашша хона ичида қолмаслигини таъминлаши, ёки овқатнинг у қўнган қисмини ажратиб олиб, ташлаб юбориши талаб этилади.

ukr. net

ОДДИЙ АСПИРИН САРАТОН ХАСТАЛИГИДАН АСРАЙ ОЛАДИ

Кардифф университети олимлари ўтказган тадқиқот натижалари оддий аспиринни саратон хасталигидан сақланиш мақсадларида ишлатиш мумкинлигини кўрсатиб берди. У тез урчиб кетувчи саратон шишлари пайдо бўлишида асқотувчи механизмлар йўлини тўсиш хусусиятига эга.

Қолаверса, кичик дозада аспирин истеъмол қилиш ҳам саратонни даволашда алоҳида аҳамиятга эга. Бу нарса 20 мингга яқин саратон хасталиги билан оғриган беморларни кузатувдан ўтказиш давомида ўз исботини топди. Аспирин бундай беморлар ўлимини камида 20 фоизга секинлаштира оларкан. Асосийси, аспириндан онкологик хасталикларнинг барча турларига қарши унумли фойдаланиш мумкин.

topnews. ru

ЛИМОННИНГ ФОЙДАСИ ҚАНЧА?

Дунёдаги барча мутахассислар, олимлар, экспертлар лимон масаласида гап кетса, бир овоздан уни дунёдаги энг фойдали маҳсулот сифатида эътироф этишади. Бунга қуйидаги сабаблар мисол бўла олади.

Лимон таркибида С витамини, пектин, эфир мойи, биофлавоноидлар, рибофлавин, органик кислота, тиамин, Д витамини, А, В2, В1 витаминлари, рутин (Р витамини), уруғи таркибида лимонин моддаси мавжуд.

Лимон буйракда тош пайдо бўлишига йўл қўймайди. Чунки унинг таъсирида организмда буйракда тош пайдо бўлишига қарши курашувчи цитратлар миқдори орта боради.

Лимонга асал қўшиб ичилса, томоқ оғриғидан халос этади, иситмани туширади ва шамоллаган одамнинг иммунитети кўтарилишида алоҳида рол ўйнайди.

Лимон таркибидаги пектинлар организмда моддалар алмашинувини яхшилайди, натижада одам семириш хавфидан холи бўлади.

Лимон таркибидаги С витамини ҳақиқий энергетик ичимлик вазифасини бажаради. Бу эрталаблар уйқуни ҳайдаш воситаси ҳисобланади.

Лимон шарбати турли қумурсқалар чақиши оқибатида пайдо бўлган яралар битишида ёрдам беради. Овқат ҳазм бўлишида муҳим аҳамиятга эга.

Лимон шарбати саратон тўқималари ривожини тўхтатиш хусусиятига ҳам эга.

Лимоннинг сариқ пўстлоғи кучли бош оғриғи ва спазмадан қутулишда тенгсиз ҳисобланади.

Интерфакс

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc