Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 28 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Қайси масалада бўлмасин, қарор чиқаришга шошилманг. Барча ишларнинг режа бўйича бажарилгани маъқул. Ишхонангизда қисқа муддатли танаффуслар кутилади. Оила қурмаганлар агар танлагани, севган кишиси бўлса, бугун бемалол учрашиб, мулоқотга кираверишлари мумкин. Сиз муҳаббатда албатта ғолиб бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида иккиюзламачилардан бири сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйишга ҳаракат қилиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

28 сентябр куни қарама-қарши жинс вакил ё вакилаларининг мақтовларига ташналигингиз ўз сўзини айта бошлайди. Оила қурмаганлар эмоционал жиҳатдан хавфли бир босқичга тушиб қолишлари мумкин. Тўйни тезлаштирмасангиз бўлмайдиган кўринади. Иш жойингизда омадингиз чопади. Ҳатто, раҳбарлар билан баҳслашган тақдирингизда ҳам зиён кўрмайсиз. Фақат ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда қадам босинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Юлдузлар бугун кунингиз муваффақиятлар қозониш билан бошланишини башорат қилган. Қайси жабҳада тер тўкманг, барибир ғолибсиз. Лекин иш бажаришда ўзгаларни аралаштирманг. Ўз куч ва имкониятларингизга суянинг. Ҳамкасблар билан ўзаро муносабатларда ҳазил-мутойибага мойил бўлинг. Кун давомида спорт билан шуғулланадиганларнинг омади чопади. Бу сизга ҳам моддий манфаат, ҳам мустаҳкам соғлиқ ҳадя этишига шубҳа йўқ.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

28 сентябрда ҳали бирор мақсадни кўзламай туриб дунёни забт этиш илинжида елиб-югуришингиз кутилади. Бироқ эсда тутинг, бу қадар катта тезликда ғолиблик даъво қилиш сизга зарар келтириши ҳам ҳеч гап эмас. Ҳар бир ишни режа асосида амалга оширганингиз маъқулроқ. Кечки пайт алданиб қолишингиз хавфи бор, эҳтиёт бўлинг. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун сизнинг кунингиз. Бўлғуси сирдошингизни албатта учратасиз.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Юлдузлар кунингиз унумли кечишини башорат қилган. Шундай экан, иш масаласида қайғуга ботмасангиз ҳам бўлади. Чунки иш бор жойда озми-кўпми, даромад албатта бўлади. Иш жойингизда маош камлигидан асло шикоят қила кўрманг. Деворнинг ҳам қулоғи бор. Кимдир раҳбариятга етказса, боридан ҳам маҳрум бўлиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Меҳнат таътилига чиқиш ҳақида ўйлашга ҳали эрта. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатликка алоҳида эътибор қаратинг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

28 сентябр куни биринчи ўринда моддий аҳволингизни яхшилаш ҳақида қайғуришингиз лозим. Шугина азалий орзуларингиз ушалишида алоҳида аҳамият касб эта олади. Оила қурмаганларнинг ҳам орзуси ҳақиқатга айланади. Куннинг иккинчи ярмида идеалингиздаги инсонни учратишингиз кутилади. У қалбингизни ларзага солиб, вужудингизга қайноқ туйғулар жо этади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, оч-наҳор қолиб кетишдан, беҳуда асабийлашишдан сақланинг.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Зерикмаслик, тушкунликка тушмаслик учун хаёлот денгизига шўнғинг. Ҳар бир ишни бошлашдан олдин хаёлан ғолибга айланинг. Шундан кейингина қадам босинг. Ана шунда сиз ростдан ҳам ғолибга айланасиз. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар олис сафарга отланишлари кутилади. Сафар давомида ажойиб бир инсон билан танишиб дўстлашасиз. Рўзғордаги камчиликлар қондошлар билан орангиздаги муносабатларга зиён етказиши мумкин. Барча оғирликни зиммангизга олишингизга тўғри келади.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

28 сентябр куни ҳам ақлан, ҳам жисман кучли бўласиз. Сизга тенглашадигани бўлмайди. Бу тадбиркорларга кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятлар қозониш имконини яратиб беради. Муҳаббатда бесабрлик қилиб қўйманг. Омад юз ўгириши мумкин. Фақат хотиржамлик, сабр билан бошлаган ишларингизгина бароридан келади. Кечқурун айримлар хонадонида янги меҳмон дунёга келиши мумкин. Суюнчисини тайёрлаб қўяверинг.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Шартакилик, жаҳлдорликни бошқа кунлар учун асраб қўйинг. Бугун сизга мулойимликкина ёрдам бера олади. Хотиржамлик билан бошқаларга муносабат юритиш фақат сизнинг фойдангизга ишлайди. Яқин инсонингизга қайноқ меҳр ҳадя этинг. Бусиз унинг муҳаббатини қозона олмайсиз. Шубҳасиз, бу оила қуришга улгурмаганларга тегишли гап. Ҳар жабҳада ўтмишдаги хатолар такрорланишига йўл қўйманг. Айримлар оёқ ва бел оғриғидан безовталанишлари мумкин.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

28 сентябрда интеллектуал заҳирангиз уч ҳисса ортади. Бу аввал ўйлаб қўйилган, режалаштирилган ишларни муваффақиятли тарзда амалга оширишингизда қўл келади. Оиласизлар бўлғуси жуфтига нисбатан соф туйғу билан муносабатда бўлишса, мукофотини албатта олишади. Ақлий меҳнат кишилари бугун куннинг иккинчи ярмида мўмай даромад эгасига айланишлари мумкин. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмол қилинг.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Эмоцияни балансда ушлашга ҳаракат қилинг. Ички баланс айниқса ишда муҳим рол ўйнаши мумкин. Ортингиздан кимлардир ғийбат қилаётганини эшитиб қолишингиз мумкин. Баъзиларни олис сафар кутиб қолади. Тадбиркорлар яқин ҳамкорлар билан учрашиб гаплашиб олиши ҳам бугунга мўлжалланган. Моддий масалада ҳуқуқшунос маслаҳати жуда зарур бўлади. Кечқурун дўстлар даврасида дам олиш, пиёда йўл босиш хайрли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

28 сентябр куни бажариладиган ишларингиз қисқа муддатга таққа тўхташи кутилади. Шу баҳонада дам олиш ва келажак режаларни пухталаб олишингиз учун имкон туғилади. Кечки пайт яқин масофага сафар қилишингиз мумкин. Бу сафарга шахсий автомобилингизда бормаслигингиз талаб этилади. Кечқурун айримлар оила аъзолари билан жанжаллашиб қолиши эҳтимолдан холи эмас. Шунинг оқибатида бош оғриғидан безовта бўлишингиз ҳам ҳақиқатга яқин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc