2020 йилда МДҲ саммити Ўзбекистонда ўтади

0

Аввалроқ, Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги аъзо давлатлар раҳбарларининг кенгаши бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур саммитда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этаётган бўлиб, у йиғилишда нутқ сўзлаган. Нутқи давомида у МДҲнинг халқаро ҳаётдаги роли ошиб бораётганини таъкидлаган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон 2020 йилда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисини ўтказишга тайёр эканини тасдиқлаган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти 2017 йил 11 октябрь куни Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари Кенгашида 2020 йилда ташкилотга раислик қилишини билдирганди.

“Агар қўллаб-қувватласангиз 2020 йилда Ҳамдўстликка раисликни қабул қилишга ва навбатдаги саммитни Ўзбекистонда ўтказишга тайёрман”, деганди Ўзбекистон Президенти.

 

qalampir.uz