Акбархўжа Расуловни табриклаймиз! (видео)

0

Бугун актёр Акбархўжа Расуловнинг таваллад топган куни. У 1986 йилнинг 28 сентабрь санасида Тошкент шаҳрида дунёга келган. Актёр шу кунга қадар жуда кўп фильмларда роль ижро этган. Жумладан: «Хўжа Насриддин», «Ўйин бошланди» «Йўқолган одам», «Иблис девори», «Пойма-пой», «Кечиккан ҳаёт», «Хиёнат», «Жигарбандим» «Севгинатор 2» «Ҳур қиз», «Жасур»,  «Ўргимчак тўри», «Афғон» ҳамда Россия ва Украина фильмлари “Сильнее огня”, “Застава” каби киноларда роль ижро этган. Актёр бундан ташқари сериаллар ва спектаклларда ҳам кўплаб образларни жонлантирган. Биз Акбархўжа Расуловни таваллуд айёми билан табриклаймиз. Халқимизга манзур бўладиган образлар яратишдан чарчамаслигини тилаб қоламиз.