КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

Ҳамшира палатага кириб келиб, қотиб ухлаётган беморни туртди:

— Бемор, туринг, кўзингизни очинг! Уйқу дорингизни ичволинг!

 

* * *

 

— Электр токи билан аёлнинг ўртасида қандай фарқ бор?

— Электр токининг плюс тарафиям бор.

 

* * *

 

Она бешинчи синфда ўқийдиган ўғлидан сўради:

— Болажоним, нега кундалик дафтарингни уй бурчагига турғазиб қўйдинг?

— «Икки» баҳо олгани учун жазолаяпман.

 

* * *

 

Бойваччанинг ўғли отасидан сўради:

— Дада, бизда фантастик китоб борми? Бир ўқиб чиқай дегандим.

— Ҳа, бор. Ана, столнинг устида ҳисобчимнинг йиллик ҳисоботи турибди.

 

* * *

 

Муаллима собиқ ўқувчисини кўчада кўриб қолиб сўради:

— Ҳозир нима билан шуғулланяпсан?

— Об-ҳаво маълумотларини эълон қилиш билан.

— Шунақами?.. Вой, мактабда жуда тўғрисўз бола эдинг-ку!

 

* * *

 

ЭЪЛОН:

— Машҳур адвокатнинг гапирадиган тўтиси йўқолиб қолди. Ўғриларни эса кутилмаган совға кутяпти. Тўти улар билан фақат адвокат иштирокидагина гаплашади.

 

* * *

 

Эр сканворд ечяпти.

— Хотин, саккизта ҳарфдан иборат, лекин ҳозирги кунда мавжуд бўлмаган қушнинг номи нима?

— Бизнинг тўтиқуш. Кечаси уни мушук еб қўйибди.

 

* * *

 

Эр-хотин ажрашяпти. Судья сўради:

— Хўш, хотинингиз билан ажрашишингизнинг сабаби нимада?

— У уйда мушук асрайди. Мен мушук ҳидини ёмон кўраман.

— Ажрашишга бу нарса сабаб бўла олмайди. Ойнани очиб қўйсангиз, бас, ҳид бўлмайди.

— Ҳо, ойнани очсам, каптарларим учиб кетиб қолишсинми?!.

 

* * *

 

Идеал аёл — бу мактаб муаллимаси. Фақат угина дунёда савол бериб жавобни эшитиш учун сукут сақлайдиган ягона аёлдир.

 

* * *

 

— Оғайни, болаликдаги орзуларингнинг биронтаси ушалдими?

— Ҳа, биттаси ушалди.

— Қайсиси?

— Болалигимда отам сочларимдан тортиб калтакласа, доимо кал бўлиб қолишни орзулардим.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc