МУРДАШУНОСНИНГ УЙИДАН ТОПИЛГАН МЎМИЁЛАНГАН МУРДАЛАР…

0

 

Уч ёшдан ўн бир ёшгача бўлган қизларнинг мурдасидан қўғирчоқ ясаш билан шуғулланган эркак руҳий хасталиклар шифохонасидан озод этилди…

Нижний Новгородда яшовчи 52 ёшли Анатолий Москвин исмли эркак 2011 йили қабристондаги янги қабрларни ковлаш ва мурдаларни уйига олиб кетишда гумон қилиниб қўлга олинганди. Полиция ходимлари Москвиннинг уйини тинтув қилиш жараёнида 23 нафар аёл ва қизалоқларнинг мўмиёланган мурдаларига дуч келишди. Маълум бўлишича, Москвин ёши улуғ аёллар мурдаларини чиройли кийинтириб, қаршисига қўяркан-да, улар билан суҳбатлашаркан, дардлашаркан. Қизалоқларнинг мурдаларидан эса қўғирчоқлар ясаб ёши улуғ жасад эгаларини гўё овутаркан.

— У ёши улуғ аёлларни қизи сифатида қабул қилган, — дейишди руҳий хасталиклар шифохонаси врачлари. — Умри давомида қиз фарзанд кўрмагани учун уларни қизи сифатида қабул қилиб, гўдакларнинг мурдасидан ясалган қўғирчоқлар ёрдамида уларни зериктирмасликка ҳаракат қиларкан…

Руҳий хасталиклар шифохонаси мутахассислари Москвин энди жамият учун ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини, муолажаларни ўз уйида давом эттириши мумкинлигини баён этишди.

Ишонасизми, у соғ пайтида қабристонларни ўрганиш бўйича етук мутахассис ҳисобланган экан.

Астағфирилло!

kp. ru

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc