Теракт уюштирмоқчи бўлган 7 нафар шахс қўлга олинди

0

Нидерландия полицияси 21—34 ёшдаги етти кишини олти ойлик кузатувдан сўнг Арнем ва Верт шаҳарларида ҳибсга олди, деб хабар беради


Улардан уч нафари аввал ҳам жангариларга қўшилишга урингани учун ҳибсга олинган эди.

Айбланувчиларнинг раҳбари 34 ёшли ироқлик фуқаро бўлиб, у 2017 йилда ИШИД таркибига қўшилмоқчи бўлганида судланган эди.

Қайд этилишича, гумонланувчилар кўпроқ одам жабрланиши учун каттароқ байрам тадбирида теракт уюштиришни ният қилган эди.