ТЕХНОЛОГИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

«НИБИРУ» АСЛИДА МАВЖУД ЭМАС

 

«NASA» олимлари «Нибиру» сайёраси доирасида янги изланиш натижаларини эълон қилишди…

Бунга Россиянинг Новокузнецк вилоятида яшовчиларнинг интернетга жойлаштирган сурати сабаб бўлган. Суратда номаълум объект ерга яқинлашиб келаётгани тасвирланганди. Олимлар бу суратни қайта-қайта ўрганиб чиққач, ўз хулосаларини эълон қилишди.

Уларнинг айтишича, суратдаги объект Нибиру эмас. Бу оддийроқ қилиб айтганда, фотомонтаж. Бу биринчидан. Иккинчидан, Нибиру деган сайёра аслида йўқ нарса. Буни айрим олимлар, уфологлар ёки фазо фанатлари ўйлаб топган. НАСА олимлари Нибиру йўқлигини аллақачон амалда исботлаб бўлишган. Исботни қайта такрорлашга сира эҳтиёж йўқ.

«Свободная пресса»

 

КАШАНДАЛИКНИНГ ЯНА БИР ЯНГИ ЗАРАРИ

 

Америкалик олимларнинг изланишлари тамаки маҳсулотларини истеъмол қилувчилар илгари санаб ўтилган хасталикларга чалинишдан ташқари яна янги тиш хасталикларига ҳам дучор бўлишини кўрсатиб берди.

Изланишларда 32 нафар кашанда ва 37 нафар умуман чекмайдиганлар иштирок этди. Уларни обдон текшириб кўришгач, натижа маълум бўлди. Кашандалар пульпит хасталигига учраган экан. Бу оддийроқ қилиб айтганда, тишнинг ички қисмлари ўткир шамоллаши билан боғлиқ хасталик ҳисобланиб, организм учун ўта хавфли ҳисобланади. Бунга тамаки тутуни билан ичкарилаб борадиган зарарли микроблар сабабчи бўлади. Улар тишнинг ички қобиғига жойлашиб олгач, тўқималар шамоллашга учрашини таъминлаб беради. Хасталикнинг яна бир хавфли жиҳати шундаки, оқибатда оғиз бўшлиғида саратон шишларини ҳосил қилиши мумкин.

 

ДУНЁДАГИ ИЛК УЧАР АВТОМОБИЛ ПАРВОЗГА ШАЙ

 

Америка мутахассислари тарафидан ишлаб чиқилган «Terrafugia» учар автомобиллари 2019 йил январидан буюртмачиларга етказиб бера бошланади. Улар дастлабки вақтларда фақат Америка дўконларида сотилади. Агар ўзини оқласа, дунёга тарқатилади. Эслатиб ўтамиз, янги ижод маҳсулининг нархи 330 минг доллар атрофида белгиланган.

Учар автомобилнинг ҳаводаги ҳаракатланиш тезлиги соатига 161 километрни ташкил этади. У электр токи ва бензин асосида ишлайди. Парвоз масофаси максимал тарзда 645 километрга тенг.

Учар автомобил тўртта хавфсизлик ёстиқчаси ва парашют билан жиҳозланган. Салони икки кишига мўлжалланган.

gagadget. com

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc