Тирноқлардаги замбуруғ (грибок)дан халос бўлишнинг оддий усули

1

Оёқлар тирноқларининг сарғайиб, қалинлашиши ва янги қаватлар ўсиб чиқиши, дарз кетиши ва бармоқлар орасининг қичишиши — замбуруғ (грибок) инфекциясининг белгиларидандир. Иммунитет пасайиши, тор пойабзал, оёқларнинг ҳаддан зиёд терлаши, бадандаги ортиқча вазн — бу касаллик юқишининг асосий сабаб бўлувчи омилларидандир. Агар оёқларда бундай белгиларни сезиб қолсангиз, зудлик билан ундан фориғ бўлишга киришинг.

Халқ табобати йўли билан замбруғлардан халос бўлишда яхши натижага эришиш мумкин. Масалан:оддий истеъмол содаси ва олма уксуси ёрдамида замбуруғга тўлиқ барҳам бериш мумкин.

Олма уксусини илиқ сувга 1 : 3 нисбатда аралаштирилади, бу аралашма тоғорага қуйилиб, оёқларни 20 дақиқа давомида ванна қилинади. Шундан сўнг оёқлар қуруқ ҳолга келгунича сочиқ билан артилади. Тоғорага яна 2 литр илиқ сув қуйилади ва унга 2 ош қошиқ истеъмол содаси солиб аралаштирилади. Бу ваннага оёқлар 15 дақиқа давомида солиб ўтирилади, сўнг оёқлар ундан олиниб, сочиқ билан яна қуригунича артилади ва замбуруғ билан оғриган тирноқлар қайчи билан кесиб ташланади (улар осон ажралиб чиқади).

Замбуруғ инфекциясидан фориғ бўлиш учун бу муолажани ҳар куни кечқурун то соғ тирноқ ўсиб чиққунига қадар давом эттирилади. Бу услубдаги муолажа моҳияти шундан иборатки, замбуруғ нордон сувда қирилиб битади, истеъмол содаси эса, касалликнинг янгитдан тарқалишига йўл қўймайди.

Salomatlik Sirlari

1 ТА ФИКР

Comments are closed.