Видео: Оғриқдан қичқирувчи робот

0

Ҳозирги кунда талабалар тиш даволаш техникасини ўзлаштириши учун ўқув макети ва манекенларидан фойдаланиш янгилик ҳисобланмайди. Аммо бунда бўлғуси шифокорларга ҳақиқий бемор билан ишлаш кўникмаларини эгаллаш имкони чекланган.

Француз мутахассислари томонидан ихтиро қилинган янги робот бу чекловга нуқта қўя олади. Гап шундаки, ушбу робот шифокорнинг гапини тушунади, бошини бура олади, бурнидан нафас олади, инграйди, ҳатто оғриқдан қичқира олади. Бундан ташқари, талаба кўникма олаётганида бўшашмаслиги учун робот ҳушидан кета олади.