Александр Петровнинг ҳақиқий исми қачон ошкор этилиши маълум бўлди

0

Британиянинг Солсбери шаҳрида Скрипаллар оиласини заҳарлашда гумонланаётган яна бир шахс – Александр Петровнинг шахси ҳақидаги ҳақиқий маълумотлар 7-10 кун ичида эълон қилинади. Бу ҳақда The Times газетаси хабар берди.

Лондон томонидан ГРУ ходими деб аталаётган Александр Петровнинг асл исми Британиянинг Bellingcat лойиҳаси ва The Insider нашри томонидан эълон қилинади, дея хабар беришди уларнинг вакиллари Роман Доброхотов ҳамда Мориц Ракужицкий.

Нашрнинг эслатишича, бу ҳафтада ГРУ собиқ зобити Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда гумонланаётган яна бир шахс – Руслан Бошировнинг ҳақиқий исми ошкор этилганди. 26 сентябрь куни Bellingcat ва The Insider Бошировнинг ҳақиқий исми Анатолий Чепига экани, у ГРУ полковниги саналаши ҳақида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль ГРУ полковниги Чепига ҳақидаги суриштирувга ўз муносабатини билдирганди.

Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путин Лондон томонидан ГРУ собиқ зобити Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда гумонланаётган Руслан Боширов оддий фуқаро экани ҳақидаги маълумотга эга.

Шунингдек, аввалроқ Скрипаллар иши бўйича учинчи гумонланувчи аниқлангани маълум бўлди.

Қайд этилишича, Буюк Британия томонидан гумонланаётган учинчи шахс ҳам ГРУ ходимидир