Иблис девори (20-қисм)

0

Бир маҳал тойиб, кўлмакка йиқилибди-да: “Эй Аллоҳим, ўзингга шукур, йиқитдинг-у, қўлимни синдирмадинг”, дебди. Бир оз юргач, бу сафар ариққа йиқилибди-да: “Эй Аллоҳим, ўзингга шукур, йиқитдинг-у, оёғимни синдирмадинг”, дебди. Шунда бир йигит қўлида чироқ билан пайдо бўлиб:”Отахон, мен сизни
масжидга кузатиб қўяман”, дебди. Манзилга етгач, у одам йигитдан: “Сен кимсан, кимнинг ҳаққига дуо қилай?” деб сўрабди. “Мен шайтонман, йигит қиёфасига кирганман”. Бу гапдан отахон ажабланиб: “Бу қанақаси, шайтон бировга яхшилик қилмас эди-ку?”- дебди. “Ҳа, яхшилик қилмайман, – дебди шайтон, – Сен биринчи марта йиқилиб Аллоҳга шукур қилганингда Аллоҳ “Бандам азобланса ҳам менга шукур қилди, гувоҳ бўлинглар, шу шукрона ҳурмати мен унинг гуноҳларидан кечдим”, деди. Иккинчи марта йиқилиб, шукур қилганингда Аллоҳ шу шукронанг ҳурмати қариндошларингнинг ҳам гуноҳларини кечириб юборди. Агар учинчи марта йиқилиб шукур қилганингда Аллоҳ барча мусулмонларнинг гуноҳларини кечириб юбормоқчи
эди. Мен бунга йўл қўймаслик учун сени бу ерга омон-эсон етаклаб келдим”, деган экан. Ана шунақа, келин, шукр қилишнинг савоби жуда катта.
-Бу ривоятингиз гуноҳкорлар учун экан. Бизда гуноҳ йўқ, ўзимиз йиғиб-териб қорнимизни тўйғазиб юрибмиз.
Келинининг гапидан Иброҳимнинг энсаси қотди. Бу суҳбатга ёш қизнинг гувоҳ бўлишини маъқул кўрмай “Кизим, сен дарсларингни қилавер”, деб унга ижозат берди.
-Келин, сиз ундай фикр қилманг. Ҳаммаларимизда озми-кўпми гуноҳ бор. Ҳаммаларимиз бу гуноҳлар учун жавоб берамиз, – Иброҳим шу гапни айтгач, Ободхон билан суҳбатлашиш истаги
йўқлигини ҳам билдиргиси келиб, Сатторга юзланди:-Мен сендан хафа эмасман, жиян, ўзи илм одамлари шунақароқ бўлишади. Сен дадангга ўхшадинг. Дадангни ҳам ўзим келиб кўриб турмасам, борай демасди. Илмни гуллатиб юрибсанми, баъзи нодонларга ўхшаб ташлаб юбормадингми, ишқилиб? – шундай деб синов назари билан тикилди. Аслида унинг илмни ташлаганини Салоҳиддиндан эшитган бўлса-да, тўғридан-тўғри насиҳат қилмай, ўзини бехабардай тутмоқда эди. Саттор амакисининг ўткир нигоҳига дош беролмай, пастга қаради-да:
-Ҳа, энди ғимирлаб турибмиз, – деб мижғовланди.
Эрининг бу ҳолда фош бўлишини истамаган Ободхон гапни илиб кетди:
-Вой амаки-ей, илм-илм дейсиз, ҳозир биров илмга қарамаяпти, чўнтакка қараяпти.
-Келин, сизга ўхшаганлар балки чўнтакка қараётгандир. Лекин одамлар илмга қарайди.
Олим одамнинг мартабаси Аллоҳнинг олдида ҳам баланд туради, билмасангиз билиб қўйинг. Менам қишлоқда “Жияним олим”, деб керилиб юраман. “Жияним милиса”, деб мақтанмайман. Чунки милиса қишлоғимизда ҳам бор, олим эса йўқ. Илгарилари “Иброҳим Тошканддаги олим Шавкатнинг укаси”, дейишса бир қоп семирардим. Ана энди отасининг номини бу улуғлаб юрибди. Бўш келма, жиян.
-Ҳа… эндикўлдан келганича…
Ободхон эрига “мунча мижғовланасиз!” деган маънода норози қаради. Саттор эса гапини йўқотиб, амакисидан ҳол-аҳвол сўрашни ҳам унутди. Орага сукут чўкди. Иброҳим топган усули яхши самара беришига ишонч ҳосил қилиб, яна гап бошлади:
-Ғиштни аканг туширтирдими? Пастга қурилиш қилмоқчидирда, а? Тўғри ўйлабди. Ўғлиниуйлантирадиган бўлса, яна битта уй керак. Асли пастдаги уйларинг анча нураб қолган. Пойдеворининг мазаси йўғиди. Пахсасини ўзим уриб берувдим. Эслайсанми? Чиллакдек оёғинг билан лой тепаман, деб хархаша қилардинг. Аданг раҳматли “шамоллаб қоласан”, деб унамасди. Ака-ука жудаям аҳил эдиларинг. Мен болларимга сенларни мисол қилиб айтиб, тергаб турардим. Аканг сенга вақтида оталик ҳам қилди, энди қанотига кириб, тўйларини ўтказишиб берсанг, барака топаверасан. Аканинг дуоси отанинг дуоси каби бўлади. Эски
китобларда ёзилган: ука қўй сўйиб худойи қилмоқчи экан, шунда ғойибдан бир садо келибди: “эй йигит, эсингдами, битта арзимас гап билан акангнинг кўнглини оғритган эдинг. Сен аввал
акангдан узр сўраб, унинг розилигини олгин, кейин қўйни сўй. Акангнинг ризолиги бўлмаса, худойига сўядиганкўйингқабул эмас”.
-Ҳа… энди акалар ҳам ҳар ҳил бўлишади, – деди Саттор.
-Гапинг тўғри. Мен ҳаётда ҳар ҳилини кўрдим. Ота-онасидан кейин ҳовлини бўлиб олганларини ҳам, укаларини қийратиб ҳайдаганларини ҳам учратдим. Булар Аллоҳ олдида нима деб жавоб беришларини билмайдилар ҳали. Ҳовлини бўлиб ташлайдиган ғишт деворни одам қўли билан тиклайди. Уни вақти келиб бузиб ташласа бўлади. Ғиштларни бошқа хайрли жойга ишлатиш мумкин. Лекин ака-укаларнинг қалбидаги девор ҳам бор. Уни иблис тиклайди. Иблис тиклаган деворни бузиб бўлмайди. Ҳовлида ғишт девор териш бошланмай туриб иблис
қалбларга девор уришни жадаллаштиради. Қалбдаги девор пухта равишда тикланганидан кейин ҳовлидаги ғишт деворга навбат келади. Уста ғишт теради, мардикор унга қарашади. Иблис қалбларга девор ураётганида унга ака-укалар билан овсинлар мардикорлик қилиб туришади. Шу мардикорликлари учун қиёматда жазо олишади. Бировига кам, бировига кўп жазо берилмайди, жазо баб-баравар бўлади. Худога шукур, сенлар бу тоифадан эмассанлар.
-Амаки, зўр-зўр гапларни топиб гапирасизу лекин, дунёда шунақа акалар, шунақа овсинлар борки…
-Чойинггақара!
Эрининг зарда оҳангидаги буйруғи Ободхонни гапдан тўхтатди. Иброҳим хотиннинг мақсадини англаб, томоғини қириб қўйди. Ободхон қовоқ уйиб ўтирган эрига бир қараб олиб: “Шунақа, тўғри гап туққанингга ҳам ёқмайди”, деб минғирлаганича ошхона томон юрди. Чой дамлаётганида тўртта нон кўтарган Робия кириб келди. Ободхон овсинига “кўзим учиб турувди!” деган маънода чимирилиб қаради. Робия чимирилишга жавобан бу ерга чиқиши сабабини айтиши лозимлигини англади:
-Амаким келибдилар… – деб нонни узатди.
-Ҳа, амакингиз келиб қолдилар, – Ободхон овсини узатган нонни олмади:- киринг, ўзингиз олиб кираверинг. Робия кириб саломлашди. Саттор у узатган нонларни олиб, биттасини синдирди. Иброҳим Робиядан ҳол-аҳвол сўраётганида Ободхон чойнак кўтариб кирди. Суҳбат қовушмай қолди. Иброҳим у ёқ-бу ёқдан гапиравериб толиқди. Рўпарама-рўпара ўтирган икки овсин бир-бирига ташланишга шай ғанимдай кўринди кўзига. Аҳвол Салоҳиддин айтганидан ҳам батарроқ эканини фаҳмлади. Робия узоқ ўтирмади, ҳовлидаги ошхонага чиқиб овқатга уннай кетди.
Иброҳим хонасига кириб кетган Офтобхонни чақирди:
-Қизим, сўрини бир супуриб юбориб, тўшак солиб бер, ташқарида ўтирай, қишлоқда ҳам уйда ўтиролмайдиган бўлиб қолганман, – деди. Сўрида жой тайёр бўлганда дастурхон ёздирмади. Бу орада Нуриддин мактабдан келиб, унга овунчоқ топилди. Нуриддин Иброҳим опоқдадасини жуда яхши кўрарди. Отаси ёки онаси
билан қишлоққа борганида яйрарди. Хўрозни ҳам шу опоқдадаси берган эди. Иброҳим боланинг ўқишларини сўраб-суриштиргач, ўзининг пешонасига енгил шапати уриб қўйди.
-Эсим қурсин, сенга яна иккита хўроз ваъда қилувдим-а? Майли кейинги сафар олиб келаман.
-Олиб келманг, опоқдада, – деди Нуриддин.
-Нега?
Нуриддин Ободхон томон қараб қўйиб, овозини пастлатди:
-Кеннайим уришяптилар.Буни ҳам сўйвориб, гумдон қилармишлар.
-Йўғ-е, кеннайинг ҳазиллашган. Сўймайди. Мактабдаги ўқишинг тамом бўлса, сени қишлоққа олиб кетаман. Уч ой бизникида турасан. Хўрозвойингни ҳам олиб кетамиз. Далада би-ир яйрасин. Бу каталакда юраклари сиқилиб кетгандир. У ерда кучга кириб қайтиб, шаҳардаги энг зўр хўрозга айланади. Уни уриштириб кўрдингми?
-Бир марта уриштирувдим, ойим қулоғимдан чўздилар. Бемеҳр одамлар хўроз
Иблис девори (қисса). Тоҳир Малик
www.ziyouz.com kutubxonasi 77
уриштираркан. Мен меҳрибон бўлишим керак экан.
Бу гап Иброҳимга маъқул тушиб, болани қучоқлаб олди.
-Ойинг тўғри айтибди. Одам дегани меҳрибон бўлмаса ҳайвондан фарқи қолмайди.
Бу дунёни ҳадемай ташлаб кетадиган қария билан дунё машмашаларидан ажаблана
бошлаган болакай шу тарзда ҳудди қалин биродарлар каби суҳбатлашиб ўтиришди.
Амакисининг ёнидан жой олган Саттор бу суҳбатга қўшилмади. Икки келин икки ошхонада
овқат тадориги билан банд бўлдилар. Робиянинг овқати аввалроқ пишиб, уйга таклиф қилди.
Лекин Иброҳим унамади. Таомни шу сўрида ейдиган бўлдилар. Ҳаммалари ўртада турган
сўридан жой олдилар.
-Бир келганимда аданг раҳматли орзу қилган эди, – деди Иброҳим Сатторга қараб. – Чол-
кампир ўртада ўтирамиз. Бир томондан катта келиним, бир томондан кичиги чой узатиб
хизматимизни қилишади, девди. Озгина бўлса ҳам орзусига етди. Мана энди келинларимнинг
хизматидан мен баҳраманд бўлиб ўтирибман, Аллоҳимга беадад шукур.
Бу гапдан кейин овсинлар бир-бирларига маъноли қараб қўйишди.
Тўлқин ваъдасига вафо қилмади: кундузи келолмади. Бошқармага бориб, кечгача қолиб
кетди. Уйга келганида кечки таомни ҳам еб бўлишган эди. Сўридаги дастурхон йиғиб олиган,
Иброҳим қўш ёстиққа ёнбошлаб олган эди. Қовушолмаётган Сатторга: “олим одамнинг ўқиши
кўп бўлади, ўқишингни қилавер, мен оёқни узатиб, озгина дам оламан”, деб ижозат берганди.
Тўлқин келгач, Робия қайтадан дастурхон ёзди. Телевизор кўраётган Нуриддин чиқиб,
адасининг ёнига ўтириб олди. Тўлқин ҳадеб қистайвергач, Иброҳим ноилож ошга қўл узатди.
-Шаҳарнинг битта яхши томони – пашша кам, – деди у, – қишлоқда кундузи пашша,
кечқурун чивин ҳайдаб ош егандек бўлмайсан.
Амакисининг пашша ҳақидаги гапи беҳос бир воқеани ёдига туширди.
Шу иморат қурилиши авжга чиққан пайтлар эди. Бу сўрининг ўрнида омонат стол ва тахта
ўриндиқ турарди. Ҳовли этагидаги чайла ошхона вазифасини ўтарди. Овқат пишган маҳалда
адасини икки ҳамкасби йўқлаб келди. Онаси дастурхонни йиғиштириб четга қоқди-да, яна
қайтариб солди. Ўша куни овқат кечроқ қолиб, ака-уканинг қорни очиб кетган эди. Меҳмонлар
тахта ўриндиқдан жой олишгач, ака-ука кечагина сомон сувоқдан чиққан уйга кириб ўтиришди.
Меҳмонлар овқаланишни бошлашганда Саттор пиқиллаб йиғлай бошлади.
-Нега йиғлаяпсан? – деб сўради Тўлқин уни пинжига олиб.
-Қорним очиб кетди. Қаранг, улар овқатнинг ҳаммасини еб қўйишяпти.
-Жим тур. Еб қўйишмайди. Ойимга “овқат сузманг, қорнимиз тўқ”, дейишди-ку,
эшитмадингми? – деб укасини овутмоқчи бўлди Тўлқин.
-Алдашди, ана қаранг, яна қошиқни олишди.
-Барибир ҳаммасини ейишолмайди, косада овқат жудаям кўп. Жим турсанг, ҳозир
кетишади.
Саттор акасининг гапига унча ишонмай, баттар пиқиллай бошлади. Тўлқин уни қучоқлаб
яна овутди. Болаларининг аҳволидан бехабар Шавкат меҳмонлар билан бошлаган баҳсини
давом эттирарди:
-Йўқ, мен бунга барибир йўл қўя олмайман. Бу модданинг таркибида заҳар жуда кўп-, –
деди у, бош чайқаб.
-Ҳа, кўп, буни ҳеч ким инкор этмайди, – деди тепакал меҳмон, – Лекин заҳар миқдори
озгина камайтирилса ҳам, ҳашаротга таъсир қилмайди.
– Демак, таъсир қилишнинг бошқа йўлини топиш керак, – деди Шавкат ўжарлик билан
-Айтишга осон-, – деб гапга қўшилди бақалоқ меҳмон. – Умуман, сизнинг бу ўжарлигингиз
ҳозирги пайтда мутлақо ўринсиз. Сиз қарши бўлганингиз билан бу дорилар барибир ишлаб
чиқаришга қўйилади. Чунки бу ишга Москва қарши эмас.
-Улар албатта қаршилик билдиришмайди. Қани, шу заҳарни Москва атрофига экилган
картошкаларга сепамиз, деб кўринг-чи, нима дейишаркин?
Иблис девори (қисса). Тоҳир Малик
www.ziyouz.com kutubxonasi 78
-Бунга картошканинг нима алоқаси бор? – деб ажабланди тепакал меҳмон.
-Ҳа, баракалла. Картошканинг ҳам алоқаси йўқ, пахтанинг ҳам. Гап шу экинларга
сепиладиган доридан одамларнинг заҳарланишида. Бу заҳар ҳатто бир ойлик ҳомилага ҳам
таъсир этиши мумкин, шуни ҳеч ўйламадиларингми?
-Нега ўйламас эканмиз, одамларга фақатгина сиз қайғурмайсиз. Дори сепилганда
ҳавфсизлик чоралари кўрилади.
-Ҳавфсизлик чораси?.. Ҳм… Бу чорага бирон заводда амал қилиш мумкиндир. Далада
сигирларни битта-битта тутиб қулоғига “ўртоқ сигиржон, ҳавфсизлик чорасига амал қилинг, бу
ўтларга заҳар сочилган, уни еманг, сутингизни заҳарламанг”, деб чиқасизми? Ё дори
сепилганидан кейин одамлар уч-тўрт кун қаноат қилиб уйларидан чиқмай ўтирадилар, деб
ўйлайсизми? Кимё одамзотни эзувчи душман эмас, оғирини енгил қилувчи дўсти бўлиши керак.
-Шавкатжон, сиз бу баландпарвоз гапларингизни қўйинг. Ўжарлигингизни ҳам
йиғиштиринг. Бунинг ўрнига уйингизни битириб олинг, докторлик диссертациянгизнинг
тақдирини ўйласангизчи!
-Уй тикланяпти, диссертация ҳимояга тайёр. Гапингизга тушунмадим: сиз насиҳат
қиляпсизми ё раҳбарларнинг пўписаларини менга етказяпсизми?
-Бе, Шавкатжон, қўйинг, шу гапларни, биз сиз билан масала талашгани келмадик.
Ошначилигимиз ҳурмати “ҳорма, бор бўл!”га келганмиз. Ишхонадаги мажлислар жонга теккан,
олинг, овқат совимасин.
Бақалоқ меҳмоннинг “овқат совимасин”, деган гапидан кейин Саттор “ана, яна ейишяпти-
ку!” деди-ю, овоз чиқармасдан астойдил йиғлай бошлади.
– Жим ўтиргин, ҳозир кетишади, – деб укасига ялинди Тўлқин. -Қорним очиб кетди…
-Ҳозир нон единг-ку?
-Барбиргаям очяпти, мошхўрда ичгим келяпти…
Шавкатнинг ўжарлигими сабаб бўлдими ё болларнинг бахтигами, ҳар ҳолда меҳмонлар узоқ
ўтиришмади. Шавкат уларни тупроқ кўчага қадар кузатди. Болалар эса уйдан югуриб чиқишди.
Саттор косаларга қаради-ю, “Ана, сиз мени алдадингиз, овқат қолмабди!” деб, энди овоз
чиқариб йиғлай бошлади.
-Йиғлама болам, қозонда овқат бор, – деди Фарида уни бағрига олиб, эркалаб. Сўнг
қайтаётган эрига қаради:- Аксига олиб овқат кам қилинганда меҳмон келади-я. Тинчликми,
адаси?
– Тинчлик. Ошга пашша тушди, бошқа гап йўқ. -Қани, пашша? – деди Саттор бу гапдан
ажабланиб.
– Ҳозир ойинг сенга пашшаси йўғидан олиб келади, – деди Шавкат боланинг соддалигидан
кулиб.
Фарида қозонда қолган мошхўрдани икки косага сузиб олиб келди.
-Бу озгина-ку? – деди Саттор нолиб.
Фарида нима дейишини билмай турганида Тўлқин косасидаги овқатдан уч тўрт-қошиқни
укасининг косасига солди…
Овқатга қандай пашша тушганини Тўлқин кейинроқ улғайганида билди. Адасининг илмий
ишига қандай қаршиликлар бўлганини онасидан эшитган эди. Адаси илмий ишлари ҳақида унга
гапирмасди. Кейинроқ “илмий изланишларимнинг меросхўри”, деб Сатторга гапирадиган
бўлганди.
Тўлқин бу воқеани эслади-ю томоғига бир нима тиқилди. Бу дунёнинг шўришларидан
амакисига хасрат қилгиси келди. Баъзан юраги сиқилган дамларда онасини, отасини қўмсарди.
Уларга дардини айтгиси, маслаҳат сўрагиси келарди. Дунё ажойибда! Ота-она тириклик
пайтида уларнинг насиҳатлари, маслаҳатлари кишига ёқмайди. Кейин эса қўмсайверади,
қўмсайверади…
Баъзилар шундай ҳолларда нажот тилаб қабристонга ҳам борадилар. Ажаб! Нажотга зор