Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 30 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугунги кунни сукут сақлаш билан бошлашингизни маслаҳат беришади. Албатта, оилада эмас, иш жойингизда. Шунда бор эътиборни ишга қаратасиз. Бажарган ишингизда унум бўлади. Бу эса мўмай даромад олишингизга кафил бўла олади. Башарти молиявий масалада омадингиз келса, бу ҳақда ҳеч кимга оғиз очмаганингиз маъқул. Кечқурун бел қисмингизни мустаҳкамлашга қаратилган машқларни бажаринг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

30 сентябр куни биринчи навбатда моддий аҳволингиз яхшиланади. Бемалол ўзингиз олдиндан мўлжаллаган харидларни амалга оширсангиз бўлади. Қиз-жувонлар шу баҳонада гўзаллик салонига чиқиб келсалар, эркаклар спорт билан шуғулланиб қайтсалар ҳам ортиқчалик қилмайди. Куннинг иккинчи ярмида сизни муҳим учрашув кутиб қолади. Шубҳасиз, бу ишингиз билан боғлиқ учрашув ҳисобланади. Шунинг учун бу жараённи зинҳор унутиб қўйманг.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун ишни азалий ҳурматингиз, обрўйингизни сақлаб қолишга уринишдан бошланг. Айниқса, иш жойингизда сиз ҳақингизда бўлар-бўлмас гапларни гапириб юрганлар қаршисида дипломатларга хос кўриниш ва характерга эга бўлишга ҳаракат қилинг. Шундай қилингки, миш-мишчилар тилини тишласин. Бугун соғлом турмуш тарзини яратишга қаратилган ҳар қандай ҳаракат хайрли ва муваффақиятли кечади.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

30 сентябрда дўстларга, яқин таниш-билишларга янада эътиборлироқ бўлишингиз тавсия этилади. Улардан кимдир ёрдам сўраса, бажонидил қабул қилинг. Молиявий масалада айтарли омадга эришмайсиз. Лекин ўтган кунлардаги муваффақиятлар сақланиб қолишига шубҳа йўқ. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Саломатликни сақланг, асабларни эҳтиёт қилинг.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугунги ҳаётингиз ҳам осон кечмаслиги мумкин. Аммо пашшадан фил ясашга сира ҳожат йўқ. Худо оғирлик берса, унинг интиҳосини ҳам ёқимли даражада яратиб беришга қодир. Ишда ўз истеъдодингизга суянган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, муваффақият сиз томонда бўлиши тайин. Куз турли хавфли вируслар юқтиришга мойил фасл. Шунинг учун витаминлар истеъмол қилиш ва гриппга учраганлар билан суҳбатлашмаслигингиз тавсия этилади.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

30 сентябр куни эркакмисиз, аёлмисиз, барибир ташқи кўринишингизга эътибор қаратинг. Кийимларингизга разм солинг. Кўчадагилар билан ўзингизни таққосланг. Пул масаласида муаммо йўқ. Шундай экан, мавсумий кийимлар харид қилиш ҳақида қайғуринг. Бундан ташқари, яқинларингиз учун ёқимли совғалар сотиб олинг. Айримларни ошқозон безовта қилаётган бўлиши мумкин. Зудлик билан парҳез бошламасангиз бўлмайди.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Эрталабдан кайфиятингиз аъло даражада бўлиши кутилади. Лекин ҳар бир катта-кичик жараённи, воқеа-ҳодисани, хабарни юракка яқин олишни бас қилинг. Бу саломатлигингизга жиддий зарар етказади. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар иш юзасидан бошқа шаҳарга сафар қилиши мумкин. Молиявий муаммоларни ўйламасангиз ҳам бўлади. Бу соҳада омадингиз чопади. Шунинг учун уйдагиларга атаб совғалар сотиб олишни унутманг.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

30 сентябрда миянгизни ишингиз билан боғлиқ ажойиб ғоялар чулғаб олиши мумкин. Бу ҳақда яқин дўстларга гапиришга ошиқа бошлайсиз. Ошиққанингиз яхши, аммо дўстлардан бири сизга яқин кўмакдош бўлишига ишончингиз комилми? Шу ҳақда ўйлаб олинг. Агар ишончингиз комил бўлмаса, ҳеч кимга чурқ этмаган ҳолда ўз куч ва имкониятларингизга суянганингиз маъқул. Ҳар бир ишга ижодий ёндашиш муваффақият гарови ҳисобланади. Кечқурун баъзи дўстларимиз фавқулодда сафарга отланиши мумкин.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Оила қуришга улгурмаганлар бугун бўлғуси жуфти билан қисқа муддатли саёҳатга отланиши кутилмоқда. Бу саёҳат бир умр ёдингизда қолади. Ажойиб таассуротлар билан ортга қайтишингиз аниқ. Молия масаласида кечки пайт муҳим бир қарорни қабул қилишингизга тўғри келади. Бу нарса келгусида янада яхшироқ даромад кўришингизни таъминлаши мумкин. Шу сабабли қарор чиқаришда асло хатога йўл қўйманг. Кечқурун сув ёрдамида танани чиниқтиришга қаратилган муолажаларни бошласангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

30 сентябр куни ишингиз бошингиздан ошиб-тошади. Катта-кичик ишларни бажариш билан банд бўласиз. Баъзи ишларда таваккалчилик талаб этилиши мумкин. Муҳаббатда фирибга дуч келишдан ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Агар оила қурмаган бўлсангиз, дуч келган одамга ишониб кетиш, кўнгил қўйишга шошилманг. Оқибатда чув тушиб қолишдан сақланинг. Кечқурун саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Ошқозон, жигар ва бош оғриғи кабиларга дуч келишнинг олдини олинг.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Юлдузлар бугунги кунингиз фақат ёқимли лаҳзалардангина иборат бўлишини башорат қилган. Албатта, кун бўйи кўнгилсиз вазиятларга ҳам дуч келишингиз мумкин. У ҳолда фақат ўзингиз йўл қўйган хатолар туфайлигина шундай вазиятларда қоласиз. Обрўли, бадавлат танишлардан бири куннинг иккинчи ярмида сизга моддий жиҳатдан ёрдам қўлини чўзиши кутилади. Айримлар иш юзасидан бошқа шаҳарга жўнаб кетиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш қоидаларини бузманг.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

30 сентябрда кайфиятингиз ўзингиз хоҳлагандек аъло даражада бўлмайди. Уйқудан тушкун кайфиятда уйғонасиз. Бу ҳам етмагандек, кўчага чиқиб улгурмасингиздан дўстларингиздан бири ўз муаммоси билан безовта қилиши мумкин. Барибир ҳаётга оптимист назари билан боқаверинг. Ҳаёт ҳам худди серқатнов йўлга ўхшайди. Баъзан нотекисликлар кўндаланг туради. Бунга чидаш ва бардош қилиш керак. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувга отланишади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc