Хитой тез орада сунъий онг тадқиқотларида АҚШдан ўтиб кетади

0

26 сентябрь куни АҚШнинг “House Oversight and Reform IT Subcommittee” ташкилоти сунъий онг (СО) тадқиқотлари ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, тез орада Хитой бу соҳада етакчи бўлиши мумкин.

Хитой 2030 йилга бориб СО соҳасида етакчи бўлиш нияти борлигини айтмоқда. Агар АҚШ ҳукумати сиёсатда кескин ўзгариш қилмаса, Хитой СО соҳасига пул ажратиш борасида АҚШдан ўтиб кетади. Натижада у 2030 йилга бормай,соҳада етакчи давлатга айланиши мумкин.

Республикачи конгрессмен Уилл Херд ва демократ Робин Келли сунъий онг бўйича бир неча мутахассис билан суҳбатлашган ҳолда, “Rise of the Machines: Artificial Intelligence and its Growing Impact on U.S. Policy” номли ҳисоботида хулосаларини берган.

“Машиналар инқилоби: Сунъий онг ва унинг АҚШ сиёсатига таъсири” мавзусидаги ушбу ҳисоботдан чиқадиган асосий хулоса шуки, АҚШ Хитой билан рақобатлашиш учун етарлича ҳаракат қилмаяпти.