Индонезияда содир бўлган кучли ер силкиниши қурбонлари 430 кишига етди… (ФОТО)

0

 

Шу ҳақда Индонезия вице-президенти Юсуф Калла расман маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, зилзила Сулавеси оролида содир бўлган.

Маълумотда айтилишича, қурбонларнинг аксарияти Палу шаҳрида истиқомат қилган. Мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам вайронгарчиликлар юз бергани ҳақида хабар тарқатилган. Аммо бошқа шаҳарларда қурбонлар бор-йўқлиги ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Айни пайтда 10 мингдан зиёд аҳоли вакиллари вақтинча яшаш учун мўлжалланган лагерларга жойлаштирилган. Уларга ҳам ҳар тарафлама ёрдам кўрсатилмоқда.

«Reuters» агентлиги мухбирларининг тарқатган хабарига кўра, кучли ер силкиниши туфайли минглаб уйлар, касалхоналар, савдо марказлари ва отеллар ер билан яксон бўлган. Зилзила натижасида юзага келган сув тошқинлари эса биринчи навбатда Палу шаҳрига олиб борадиган йўлни ўз домига тортиб кетган. Тахминларга кўра, Палудан 800 километр узоқликда жойлашган Дунгалуда ҳам вайронгарчиликлар кўп бўлиши мумкин. Аммо қутқарув отрядлари, кўнгиллилар, бошқа мутасаддилар ҳали Дунгалугача етиб бора олишмади. Юсуф Калла яна шу нарсани таъкидлаб ўтдики, қурбонлар сони тахминан минг кишидан ортиши мумкин. Сабаби, касалхоналарда зилзила ва сув тошқинлари натижасида жиддий жароҳат олганларнинг кўпчилиги ўта оғир аҳволда экани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 28 сентябр куни эрталаб Индонезиянинг Сулавеси оролида аввал баландлиги олти метрга тенг сув тошқини кузатилди. Унинг ортидан магнитуда кучи 7, 5 баллга тенг зилзила содир бўлди. Ўша маҳал пляжлар тўла одам эди. Кўпчилик баландлиги 6 метрдан иборат сув тошқинидан сақланиб қола олмади.

«Reuters»

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc