КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

— Айтишларича, қизингни қўл остингда ишлайдиган ҳисобчингга берганмишсан?

— Ҳа.

— У ғирт ўғри-ку! Қачон қараса, пулларингни ўмаргани ўмарган эди.

— Тўғри, лекин энди у ўғирлаган пулларини қизимнинг қўлига тутқазади.

 

* * *

 

Йўл патрул ходими бир машинани тўхтатди. Секин ойнага яқин бориб ҳайдовчидан гувоҳномасини кўрсатишини сўради.

Ҳайдовчи деди:

— Гувоҳномам уйда қолиб кетибди.

Ёнидаги хотини гапга аралашди:

— Алдаяпти. Кеча тўйгунича ичган.

Орқада ўтирган қайнонаси орага тушди:

— Ҳа-а, машина ўғирлашнинг оқибати шунақа бўлади. Барибир қўлга тушасан дегандим-ку!

Шунда қайнонанинг ёнида пинакка кетган қайнотаси шошиб бошини кўтарди-да, сўради:

— Ие, чегарадан ўтдикми?

 

* * *

 

Эркак милиция бўлимига келиб навбатчидан сўради:

— Кеча менинг уйимга ўғирликка тушган ярамас билан гаплашиб олсам бўладими?

— Нега?

— Хотинимга эшиттирмай қандай уйга кириб олганининг сирини билмоқчиман.

 

* * *

 

Йигит олий ўқув юртига кириш учун математикадан кириш имтиҳони топширяпти. У доскага доира шаклини чизиб бериши лозим. Қўлига бўрни олди-да, доирани чиройли қилиб чизди. Имтиҳон олувчи ҳайрон бўлиб ундан сўради:

— Сен ҳеч қандай ускунадан фойдаланмай туриб, қанақасига шундай чиройли доира чиза олдинг?

— Мен икки йил армияда гўшт майдалагични айлантирганман.

 

* * *

 

Она қизчасига тошбақа совға қилганди. Қизча ўйнади, ўйнади, охири тошбақа ўлиб қолди. У онасининг қаршисига кўзларида ёш билан кириб келди.

Она:

— Қўявер, сенга кока-кола, шоколад, торт олиб бераман!

Бир маҳал тошбақа кутилмаганда қимирлади-ю, қизча онасига деди:

— Ойи, ойи, тошбақамни бўғиб ўлдирайми?

 

* * *

 

— Оғайни, хотинимни қанчага сотиб олган бўлардинг?

— Ҳеч қанчага.

— Ў, унда олиб кетавер!

 

* * *

 

Қайнона келинига деди:

— Келинжон, менга анави колбасангиздан кесиб беринг!

— Ойижон, мен у даражада ингичка кеса олмайман.

 

* * *

 

Каптарбоз уйдаги каптарларини танишига кўрсатяпти.

— Мана бу уйчада каптар билан тўтиқушни чатиштираман.

— Нега?

— Агар тўтиқуш ва каптардан бунёд бўлган қушчалар кўчада адашиб қолса, ҳеч бўлмаса ўткинчилардан йўл сўрашни билиши керак-да!

 

* * *

 

— Сиз йўлбарс ўргатувчимисиз?

— Ҳа.

— Нега шунча уриб калтакласангиз ҳам улар сизга тегмайди. Ўзингиз озғин, пакана бўлсангиз…

— Улар менинг семиришимни кутишяпти.

 

* * *

 

Бир аёлни кўчада ит тишлаб олди. Итнинг эгаси ҳам аёл киши эди. У жабрланувчига тушунтиряпти:

— Биласизми, итим аслида жуда босиқ, ювош. Фақат сепиб олган атирингизнинг ҳиди худди қайнонамникига ўхшаган экан.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc