НОМУСХЎРЛАР… (ёхуд она ҳали вояга етмаган қизини пул эвазига фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур этди)

0

 

Бу шармандалик ва ваҳшиёна ҳаракат Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги қишлоқларнинг бирида содир бўлди. Маълум қилишдики, 39 ёшли Феруза Давронова ўзининг 7- синфда ўқийдиган қизини фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур этган. Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари ёрдамчиси Сайёра Алимова таъкидлаб ўтдики, беҳаё она қилмишига яраша жазосини олди. Қизалоқ эса психологлар кўригидан ўтгач, Қўқон шаҳридаги махсус мактаб-интернатга жойлаштирилди.

Бешариқ туман жиноят суди Феруза Давроновани 10 ярим йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилган. Қизалоқнинг номусини, келажагини еб битирганлар, Чорбоғтуронил қишлоғида яшовчи Шерзод Балибеков, Жасур Эргашевлар вояга етмаган қизни зўрлаш орқали жинсий муносабатларга киришгани учун 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Бешариқ туман жиноят суди вакили ҳукм аллақачон ижро этилгани ва айбдорлар айни вақтда жазони ўташ колонияларига жойлаштирилганини маълум қилган.

Ҳа, айбдорлар қилмишига яраша жазосини олди. Бу ҳақли жазо. Аммо қизалоқ-чи? У келажагидан, номусидан айрилди. Шафқатсиз ва беномус онанинг тазйиқи остида жирканч ишларга жалб этилди ва ҳали 14 ёшга етмай, яна ўша она айби билан ҳомиладор бўлишга, кейинчалик аборт столига ётишга мажбур бўлди. Бу шармандаликлар, мурғак юзларига доғ бўлиб тушган кўргилик қачон қизалоқни тарк этади? Албатта, буни ёлғиз Оллоҳнинг ўзи билади. Истардикки, Яратган барча бандаларга инсоф-тавфиқ берса, ҳеч ким иблис етагида қолмаса ва ўзининг одам кўринишидаги қиёфасидан айрилмаса.

Астағфирилло!

zakon. kz

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc