Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовга нималар деди?

0

Аралаш қоидалар бўйича икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор енгил вазн чемпиони Хабиб Нурмагомедовга қарши ўтказиладиган жанг олдидан яна бир бор ўз фикрини билдирди.

“Мен беш раундли жангга тайёрман. Исталган сценарий остида кечадиган жангга ўзимни тайёрлаб боряпман. Машғулотларда астойдил ишладим. Ўзимга ва ғалабамга ишонаман.

Хабиб, сен бошингни менинг чап қўлда берадиган севимли услубдаги зарбамдан ҳимоя қил. Ақлсиз бошингни асра”, – деган Конор ўз услубидаги навбатдаги интервьюсида.

Аралаш қоидалар бўйича енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов эса ирландиялик Конор Макгрегорга қарши кўраётган тайёргарлиги ҳақида гапирди.

– Мен уни камтар бўлишга мажбур қиламан. Унга сабоқ бериб қўяман ва бу дарсни у узоқ вақт эслаб юради. Шунда мен уни саволларга тутаман: “Эй, қани сенинг автобусинг, жамоанг қани? Уларнинг ҳаммасини ёрдамга чақир. Дана Уайтдан ёрдам сўра. Мен барча режаларингни бузиб ташлайман”.

Мен ўзимга ишонаман. Матбуот анжуманида унинг кўзларига қараганда қўрқувдан бошқа нарсани кўрмадим. Шунчаки, пиёниста бир мажруҳ одамни кўргандек бўлдим. Қасам ичаман, бошқа ҳеч нарса кўрмадим. У тинмай асабийлашарди. Бу эса қўрқувнинг илк аломати, – деди Нурмагомедов.