Навоий вилоятида мактаб ўқувчиси жиноятга қўл урди

0

Шу йил 25 сентябрь куни номаълум шахс Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи Г.М. исмли аёлнинг уйига кириб, хонасидан умумий қиймати 2 млн. 300 минг сўмлик заргарлик буюмларини ва “Asus” русумли ноутбукуни ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Нурота санъат мактабининг 10-синф ўқувчиси А.С. Навоий шаҳрида яшовчи Н.Х. ҳамда Кармана туманда яшовчи И.И.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.