Нега Роналдуни CR7 деб аташади?

0

CR7 – жаҳон спорти дунёсидаги энг таниқли тахаллуслардан бири ҳисобланади, аммо кўпчилик бу нимани англатишини ва у қаердан пайдо бўлганини билишмайди. Қуйида ушбу «лақаб» остида нима яширинган, таҳлил қиламиз.

 

Тахаллуслар дунё спорти оламида энг кенг тарқалган ҳолат, аммо улардан баъзилари кўпчилик томонидан тан олинган. Криштиану Роналдунинг CR7 си ҳам ана шу камёб ҳолатларга киради.

 

Яшил майдонда жавлон урган бир қатор буюк футболчиларни ўзига хос тахаллуслари билан футбол мухлислари жуда яхши танишади. Масалан, Андрес Иньестани – «El Ilusionista», Зинедин Зиданни – Зизу, Герд Мюллерни – Der Bomber, бразилиялик Роналдони – O Fenomeno деб аташлари барчамизга таниш. Португалиялик футболчининг ҳам ўзига хос тахаллусига эга бўлишдан ажабланмаслик керак.

 

«Ювентус» ҳужумчиси «Манчестер Юнайтед»даги фаолиятидан бери CR7 номи остида дунёга танилган. Хўш, бу нимани англатади? Goal нашри бунга ойдинлик киритди.

 

CR7 – нимани англатади?

 

CR7 тахаллуси Роналдунинг исми-шарифи бош ҳарфлари ва унинг севимли рақамидан таркиб топган комбинация ҳисобланади.

«Спортинг»даги фаолияти мобайнида 28-рақамли либосда ҳаракат қилган Роналду «Манчестер Юнайтед»га келганидан кейин Сэр Алекс Фергюссоннинг унга бўлган ишончи сабаб 7-рақамга лойиқ кўрилди. Кимсан Девид Бекхэм, Жорж Бест ва Эрик Кантона каби буюк футболчилар кийган либосга мос кўрилиш ўша пайтда катта жасорат ва мажбуриятни юкларди.

 

У Португалия терма жамоасидаги фаолиятида ҳам кейинчалик 7 рақамини мерос қилиб олди. Бироқ Луиш Фигуга тегишли рақам бўшагунча Роналду 17 рақамни кийиб юрди. Ундан кейинги барча клубларда у асосан 7-рақамли либосга эгалик қилмоқда.

 

Бироқ бу анъана 2009-йилда «Реал Мадрид»га келганидан кейин бузилди. У клуб афсонаси Раулга тегишли рақамни олгунича бир йил 9-рақамда ўйнади.

 

Нега Роналдуни CR7 деб аташади?

 

Юқорида айтиб ўтганимиздек, Роналдунинг исми-шарифи бунга асос, аммо бундан ташқари бу ном маркетинг нуқтайи назаридан ҳам идеал ҳисобланади.

Унинг спонсори – Nike компанияси бошқа бир Роналдо билан анча катта муваффақиятларга эришди. Унинг 1998-йилги бутсалари ҳамон сотувлар рейтингидан баланд ўринни эгаллайди.

 

Бразилияликнинг исми ва у кийган рақамдан илхомланган Mercurial номли бутсаларга 1998-йилги Мундиал юлдузининг «R9» тахаллуси туширилган.

 

Шу маънода, CR7 R9 тахаллусининг давоми ҳисобланади. Бироқ португалияликники мақоми жиҳатидан юксак марраларга эриша олди.

– Криштиану Роналдунинг фақатгина тахаллуси ҳисобланмайди. Бу унинг жаҳондаги имиджи ҳам ҳисобланади. Бу бренд турли саноатлардаги маҳсулотларни ўз ичига қамраб олади.

 

Роналду «CR7 Cristiano Ronaldo» номи остида мода, кийимлар бутигида анча машҳур. CR7 ички кийимлари эса анчагина машҳурликка ҳам эришди.

2013-йилда эса унинг она шаҳри Фунчалда «CR7 музейи» ҳам очилди. Португалиялик суперюлдуз шунингдек, меҳмонхона бизнесини ҳам йўлга қўйган. УPestana Hotel Group билан Pestana CR7 Hotels ни йўлга қўйган.

 

Айни вақтда Мадейрадаги Фунчалда фаолият олиб бораётган меҳмонхона тизими истиқболда Нью-Йорк, Мадрид ва Марракешда очишни режалаштирмоқда.

 

Ажабланарлиси, CR7 брендини энди ер сайёраси қолиб, галактикаларга қўйгани ҳайрон қолдирмай қўймайди. Галактика Cosmos Redshift 7 ёки Galaxy CR7 деб аталади.

 

Кўриб турганимиздек, CR7 фақатгина тахаллус эмас, айни вақтда у бренд, саноат маҳсулоти ва ундан ҳам каттароғидир.