Депутат нега пора талаб қилгани ҳақида гапирди (видео)

0

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати Олимжон Тўхтаназаров Чуст шаҳри марказида аризачидан 500 АҚШ долларини олган вақтда, ашёвий далил билан ушланганди.

«Ўзбекистон 24» телеканалининг махсус репортажида депутат нега пора талаб қилганини айтиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

«Бу аёлнинг ишончига кириб туриб, ўша пулни олиб, ўзимнинг оилавий эҳтиёжимга ишлатмоқчи эдим. Чин кўнгилдан пушаймонман», – деди депутат.

Мазкур ҳолат юзасидан О.Тўхтаназаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «в» банди, 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олимжон Тўхтаназаров Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати, ЎзМТРК таркибидаги каналлардан бирида режиссёр бўлиб ишлаган. Ушбу депутат ижтимоий тармоқлардаги фаол бўлиб, жамият ҳаётидаги муаммолар бўйича, хусусан, коррупция масаласида ўзининг фикрларини билдириб келарди.