Ҳабиб Нурмагомедовни қандай муаммолари бор?..

0

Ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегорнинг мураббийи Оуэн Роуди фикрича, Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовда вазн ўлчаш маросимидан олдин муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

«Нурмагомедовда вазнни йўқотиш билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин, бу олдин ҳам юз берганди. Бироқ, биз таъсир қила олмайдиган нарсалар ҳақида ўйламаймиз, ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Бизда аввал ҳам қатор жанглар сўнгги лаҳзаларда бекор қилинганди, бир неча йил олдин Альдонинг ўрнига Мендесни беришганди.

Конор янада яхши, кескинроқ зарба бера бошлади. Унинг курашиш ва жиу-житсу услуби ҳам кучайди. У икки йил давомида жанг қилмади, аммо шу вақт давомида ўз техникасини мустаҳкамлаб борди. У жангчи сифатида янада кучли бўлди, лекин асосийси – ғолиб психологиясини сақлаб қолди. Конор ақлли ва ғалаба қозонишга қатъий аҳд қилган. Мен унинг қайтишини интиқлик билан кутмоқдаман», – дея Роудининг сўзларини келтиради MMA Fighting.

Нурмагомедов 6 октябрь куни Лас-Вегасдаги UFC 229 мусобақаси доирасида Макгрегор билан учрашади. Бу жанг кечанинг асосий воқеасига айланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи жангга тайёргарлик бўйича баъзи тафсилотларни ошкор қилганди.

 

kun.uz