Келинг, бир кулишамиз!

0

***

– Тоға эшитдингизми… газ чироқларни нархи ошармуш…
– Бизга тегишли бўлмаган мавзулар билан чалғимай таппини тайёрла, қиш яқин жиян!!!

***

— Яхши қиз, бу қадар чиройли оёқларни қаердан олгансиз?
— Дўкондан сотиб олганман.
— Ие, юзларингизни қайтимига беришганми?

***

– Дима дадаси, аёлларнинг қайси тоифаси сизга кўпроқ ёқади: ақллиларими, ё гўзаллари?
– У тоифаси ҳам, бу тоифаси ҳам ёқмайди. Менга фақат сен ёқасан!

***

– Бугун нима қилмоқчисан?
– Ҳеч нима!
– Кечаям шунақа дегандинг…
– Кеча тугатиб улгурмагандим.

***

– Ўн йил аввал қандай бахтли эдик-а хотин?
– Унда турмуш қурмаган эдик-ку дадаси?
– Шуни айтаманда хотин…!

Дима Қаюм бисотидан