Одилхон қори Юнусхон ўғли Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимига қайтди

0

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги “Шайх Зайниддин” (Кўкча) жоме масжидининг собиқ имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фондига махсус лавозимга тайинланган. Бу ҳақда Azon.uz манбаси хабар бермоқда.

Ҳозирча, у кишининг айнан қандай лавозимга тайинлангани жамоатчиликка маълум эмас.

Ушбу масалага аниқлик киритиш учун «Вақф» фонди масъуллари билан боғланилганда, Одилхон қори Юнусхон ўғлининг ушбу фондга расман ишга қабул қилингани тасдиқланди. Лекин Одилхон қори ҳозирги кунда даволаниш курсларида эканлиги туфайли, иш фаолиятини бошламаган.

Собиқ имомнинг Фондда қайси лавозимда ишлаши ҳақида ҳам аниқ маълумот берилмади