Роналду америкалик аёлни кузатиш учун агент ёллади

0

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду АҚШлик аёл Кэтрин Майорга ортидан кузатиб юриш учун детектив ёллади. Бу ҳақда Daily Mail хабар тарқатди.

Манбага кўра, бу орқали футболчи 34 ёшли аёлнинг «овозини ўчириш»ни кўзламоқда.

Тахминларга кўра, Криштиану 2009 йилда Лас-Вегас шаҳрида Майорга билан яқин алоқада бўлган. Шундан сўнг аёл уни судга бермоқчи бўлган, аммо португалиялик футболчи 2010 йилнинг қишида унга 375 минг доллар бериб, бу ҳақда сукут сақлашини сўраган. Бироқ орадан 9 йил ўтиб Кэтрин бу ҳақда маълумот тарқатиб юборди.

stadion.uz