Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 3 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугунингиз анча оғир кечишини башорат қилишган. Башоратда кун давомида кимлардир йўлингизга ғов бўлиш ниятида экани ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилган. Аммо бу каби майда кўнгилсизликлар сиз учун чўт эмас. Ҳар қандай вазиятда ҳам ирода кучингиз ғолиб келаверади. Муҳаббатда ҳам башарти оиласиз бўлсангиз, ҳар қандай вазиятдан силлиқчасига чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Кечқурун иш юзасидан қўшни шаҳарга жўнаб кетишингиз кутилади.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

3 октябрда азалий ниятларингиз амалга ошиши учун турли вариантлардан фойдаланиб кўрасиз. Шуларнинг энг оригинали орзуларингизни ҳақиқатга айлантиради. Молиявий аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада эмас. Лекин ташвиш чекишга асос йўқ. Заҳирангиз маълум муддат сизни инқироздан қутқара олади. Оилалилар кечқурун фарзандлар тарбияси билан фавқулодда шуғулланишни бошласалар фойдадан холи бўлмайди.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Юлдузларнинг башорат қилишларича, сиз ва жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз орасида икки хил муносабат баравар пайдо бўлиши мумкин. Сизлар гоҳ жанжаллашасиз, гоҳ бирдан аҳил жуфтликка айланасиз. Баланс бўлиши учун аҳилликни танлаганингиз ва жанжалдан воз кечганингиз маъқул. Яқинда ишга жойлашган бўлсангиз, янги жойда позициянгизни мустаҳкамлаб олиш учун қулай имкониятлар туғилади. Қўлдан бой берманг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

3 октябрда ўз руҳиятингизни ўзингиз балансга келтириб олмасангиз, аҳволингиз аянчли кечиши мумкин. Бу ҳолатга сизни яқин танишлардан бири келтириб қўйиш пайида бўлади. Сиз тез фурсатда у кимса билан дўстона муносабатларга нуқта қўйишингиз керак. Кейин эса чигал вазиятларни ўз фойдангизга ишлатишга ҳаракат қилинг. Башарти муҳим ҳужжатлар билан ишлашга тўғри келса, сергакликни қўлдан берманг.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Молиявий муаммоларни бартараф этишда ва муҳаббат масаласида жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Бажаришингиз керак бўлган ишларнинг ҳаммасига бирваракайига ташланиб қолманг. Куч ва асабларни асраган ҳолда иш тутинг. Агар ҳозирданоқ спорт билан шуғулланишни бошласангиз, хавфли хасталикларни айланиб ўтишингиз мумкин. Пиёда кўпроқ йўл босинг. Овқатланишда режимни бузманг. Спиртли ичимликларга ружу қўйманг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

3 октябр куни айримлар ўта оғир вазиятларга тушиб қолиши эҳтимолдан холи эмас. Бу вазиятдан қон-қардошлар ёрдамисиз чиқиб кета олмайсиз. Рўзғорингизда ҳам жиддий муаммолар қалашиб ётибди. Уларнинг ярмисини бўлса-да катта тезликда ижобий ҳал этишингиз керак бўлади. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнашингиз эҳтимоли бор. Кечқурун кимдир сизга қарзини қайтаради. Бу моддий аҳволингиз яхшиланишини таъминлайди.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Юлдузлар бугун моддий аҳволингиз тобида бўлишини башорат қилишган. Лекин пулларни бирор лойиҳа ёки ишга тикишингиз тавсия этилмайди. Беҳуда пул йўқотганингиз қолади. Ҳали оила қуришга улгурмаган бўлсангиз, бугун куннинг иккинчи ярмида бир инсон билан танишиб қолишингиз мумкин. Лекин тез орада бу одам сизнинг тенгингиз эмаслигини англаб етасиз. Саломатлигингиз ҳам жойида бўлади. Сизга жиддий хасталиклар хавф солмайди.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

3 октябрда бажарилган ишлар ҳисоботини топшириш, семинарлар ва муҳим қўнғироқларни қабул қилиш билан банд бўласиз. Айниқса, оиласизлар бу иш билан шу қадар банд бўладики, кечқурунги романтик учрашувни ҳам сал қурса унутаёзишади. Эсда тутинг, мавқени ошириш йўлида зўр бериб ҳаракат қилманг. Оқим билан баробар бўлинг. Акс ҳолда энг яқин инсонларингиз билан орангизда келишмовчиликлар пайдо бўлади. Оилалиларнинг айримлари жуфти билан бирга саёҳатга отланишлари кутилади. Бу саёҳат сизларнинг ўзаро муносабатингизни мустаҳкамлаш учун хизмат қилади.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Тадбиркор бўлсангиз, юлдузлар хорижлик яқин ҳамкорлар билан муносабатларни янада пухталиштиришни маслаҳат беришади. Сиз билан чет давлатлардаги энг йирик фирмалар ҳамкорлик қилишни орзулашади. Орзуларни ҳақиқатга айлантиринг. Баъзи оиласизлар бўлғуси жуфти ҳисобланган инсон билан муносабатларни узиши мумкин. Бунга жиддий сабаблар бўлади албатта. Ҳозир иммунитет тушадиган фасл. Шунинг учун витаминлар ичинг, табиий йўл билан профилактика ишларини олиб борсангиз, яна яхши.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

3 октябр куни ишда қисқа танаффусларга йўл беришингиз талаб этилади. Шу баҳонада узоққа бора олишингиз учун асқотадиган йўлларни яна бир карра кўздан ўтказиб оласиз. Моддий аҳволингиз яхшиланишида оила аъзоларингиздан бири ёрдамга келади. Демак, дўстлардан қарз кўтаришга сира ҳожат йўқ. Ошқозон, жигар ва бўқоқ тизимига ҳушёр бўлинг. Уларнинг зўриқишига асос бўладиган ҳаракатларни содир этманг.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун куч ва имкониятларни тежаб сарф қилинг. Улар яқин орада хизмат сафарига чиқсангиз, жуда керак бўлади. Куннинг иккинчи ярмини маданий ҳордиқ чиқаришга бағишланг. Уйланмаган йигитлардан кимдир иш жойидаги ҳамкасблардан бирини ёқтириб қолиши кутилади. Кечқурун узоқ қариндошлардан бири ҳақида ёқимсиз хабар эшитишингиз кутилади.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

3 октябр куни яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларни яна бир карра ёдга олинг. Ёдга олибгина қолмай, улардан тегишли хулосалар ясашга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда вазиятлар тез-тез ўзгариб туриши кузатилади. Бироқ бу ўзгаришлар сизнинг фойдангизга кечади. Кечқурун сузиш машқларини бажаринг. Бош, оёқ, юрак қисмингизда ноқулайликлар сезилса, дарҳол врач чақиртиринг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc