8 ёшли қизини пичоқлаган ота 27 йилга озодликдан маҳрум этилди

0

Британиялик Уилям Биллингҳем саккиз ёшли қизи Миле Биллингҳемни ўз рафиқасидан “қасос” олиш мақсадида шафқатсизларча пичоқлаб ўлдирган. Суд унга ушбу қотиллиги учун 27 йиллик қамоқ жазосини тайинлади.

Судда келтирилишича, Биллингҳем ўз рафиқаси ахлоқий нобоп аёл бўлганлиги сабаб жаҳл устида ўз қизини ўлдирган.

Гувоҳларнинг айтишича, оиладаги келишмовчиликлар анчадан бери давом этиб келаётган бўлган. Биллингҳем шунингдек, қотилликдан бироз аввал қўшниси Таундрй хонимга ҳам пичоқ билан таҳдид қилган. Таундрй хонимнинг судга берган кўрсатмаси туфайли Биллингҳемнинг жазо муддатига яна икки йил қўшиб берилган ва 27 йилдан сўнг жазони ўтаб озод бўлишидан олдин унинг иши яна қайта кўриб чиқилиши белгилаб қўйилди.

uza.uz