БИР ТУТАМ КУЛГИМ БОР, КУЛМАЙСИЗМИ?..

0

 

* * *

 

Яқин ўтган замонда Афандининг ўғилчаси отасига дебди:

— Дада, 5 сўм беринг!

Афанди: «Тўрт сўм? Уч сўмни нима қиласан? Икки сўм ҳам олавер-да! Ма 1 сўм!» деб 50 тийин берибди.

 

* * *

 

Поезд купесида икки йўловчи кетяпти. Улар анча вақт сукут сақлаган ҳолда ўтиришди. Охири йўловчиларнинг бири чидай олмай, купедошига деди:

— Келинг, жим ўтиравермай, ҳеч бўлмаса танишайлик. Менинг исмим Сарибой.

Иккинчи йўловчи:

— Меники Сарибой эмас.

 

* * *

 

Икки дугона учрашиб қолишди ва бири иккинчисига деди:

— Кўринишингга гап йўқ, ўртоқжон! Айтишларича, машина ҳайдашни ўрганаётганмишсан. Хўш, муваффақиятлар қалай?

— Ҳаммаси жойида. Машина ҳайдашни ҳали тўлиқ ўрганиб ололмадим-у, лекин ҳалитдан пиёдаларни кўришга кўзим йўқ.

 

* * *

 

Йўл патрул хизмати ходими машинани тўхтатиб, ҳайдовчига деди:

— Негадир ҳайдовчилик гувоҳномангиз менга ёқмаяпти. Нимасидир жойида эмас.

— Ҳаммаси жойида. Ана, суратга қаранг. Чапдан учинчиси менман.

 

* * *

 

Еврей еврейдан сўради:

— Мендан икки доллар қарз эканингни унутганинг йўқми?

— Кечирасан, ҳали унутганимча йўқ… Менга қара, яна бироз муддат бер, буткул унутишга ҳаракат қиламан.

 

* * *

 

Жуҳудлар мактабида.

— Мойшахон, 2 карра 2 неча бўлади?

— Устоз, биз сотамизми, ё сотиб оламизми?

 

* * *

 

Имтиҳон. Талаба қиз сира имтиҳонни топшира олмаяпти. Эшик ортидаги шериклари эса, нима қилишни билмай ҳайрон. Охири топишди. Талаба йигитлардан бири имтиҳон хонасига чопиб кирди-да, қичқирди:

— Тошматова, сен қизли бўлдинг!

 

* * *

 

Икки чукча балиқ овлашарди. Бири каттакон чўртанни тутиб олди-ю, қўрққанидан шеригидан сўради:

— Буни қандай ўлдираман?

— Чўктириб юбор, ўлади-қолади!

 

* * *

 

Ёз. Турма. Маҳбусни сўроқдан сўнг қайтадан камерага олиб киришгач, у ухлаётган шеригини туртди.

— Тур!

— Нима дейсан?

— Янги йил билан табриклайман!

— Жинни бўлганмисан? Қанақа янги йил? Ҳозир ёз.

— Мен ҳозиргина сўроқдан қайтдим. Сенга яна бир йил қўшиб беришибди.

 

* * *

 

— Буви, нега акамни лайлак олиб келган-у, мени карамнинг ичидан топиб олишган?

— Сени лайлак қўлидан тушириб юборган, болам!

 

* * *

 

Талаба хонадошига деди:

— Агар яна менинг пайпоғим билан ёнғоқ чақадиган бўлсанг, каравотингдаги чойшабингни синдириб ташлайман!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc