Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони ЙТҲда ҳалок бўлди

0

Германиялик машҳур боксчи Грациано Роккижани автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Bild маълумотига кўра, фожиа Италияда содир бўлган. Собиқ спортчининг менежери ўз мижози ҳаётдан кўз юмгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади, аммо бу борада тафсилотларни ошкор қилмади.

54 ёшли Роккижани рингда 122та жанг ўтказган. У Халқаро бокс федерацияси (IBF) ва Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) талқини бўйича жаҳон чемпиони бўлган.