Болалар учун энг хавфли йогурт тури аниқланди

0

Британиянинг Линдс университети олимлари минглаб энг машҳур йогурт турларини синаб кўрдилар. Улардан энг хавфлиси эса кечки овқатдан сўнг истеъмол қилинадиган десерт йогуртлар деб топилди, деб ёзади “The Sun”га таяниб “segodnya.ua”.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, бу йогуртларнинг 100 граммида 17 грамм шакар (тўрт чой қошиқдан кўп) мавжуд. Болалар учун шакарнинг кунлик истеъмоли 19 грамм. Шундан келиб чиққан ҳолда, шифокорлар эслатиб ўтишлари мумкинки, кун давомида йогуртнинг шундай турини еган болага кейинроқ ширинлик ейиш мумкин эмас.

Нодира Қурбонбоева тайёрлади.