Бўларканку! Футболчиларимиз яна пахта теримига чиқди..(+фото)

1

 

МУБОРАК, Қашқадарё – Муборакнинг Машъал клуби футболчилари пахта теримида иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизматига таяниб turon24 нашри хабар берди.

Қайд қилинишича, 1 октябрь куни жамоанинг барча аъзоси Муборак туманига қарашли далада пахта терими заҳматкашларига ёрдам беришган. Якунда жамоа 300 килограмм пахта топширган. Машъал клуби пахта йиғим-теримидан тушган пулларни даланинг ўзидаёқ нақд кўринишда олиб, Муборак туманидаги кам таъминланган оилаларга тарқатган.

Маълумот учун, Машъал клуби нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи Про-лига 24-тур ўйинларидан сўнг 45 очко тўплаган ҳолда А гуруҳида 1-ўринда бормоқда.

1 ТА ФИКР

  1. Ҳақиқатдан ҳам ҳар ҳил ҳатти-ҳаракатдан кўра Пахта даласида жавлон уриб пахта терганга нима етсин. Ҳам маданий ҳордиқ, ҳам ҳамёнга фойда(САВОБ).

Comments are closed.