Гулнора Каримованинг қизи: «Биз энди ҳеч қандай сиёсий масалаларда иштирок этишни истамаймиз»

0

«ОАВ ва бошқалар атиги икки сўзимга шунчалик қизиқиш билдирганидан ҳайратда қолдим». Гулнора Каримованинг қизи Имон ўзининг Instagram’даги саҳифасида шундай ёзув қолдирди, деб ёзмоқда daryo.uz.

«Биз фақат ўз ҳаётимиз билан яшашни истаймиз. Ҳеч қандай сиёсий масалаларда иштирок этишни хоҳламаймиз. Шу йиллар мобайнида бошимиздан ўтган барча даҳшатли воқеалар ортда қолган бўлсин», — дея таъкидлаган Имон Каримова.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳозир Лондонда эканлиги билдирилаётган Имон ўзининг Instagram’даги саҳифасида «онам уйда» дея изоҳ берганди.