Гвардиола: «Ҳакамлар ҳақида гапирмайман, акс ҳолда келаси ўйинни трибунадан кузатишим мумкин»

0

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Ҳоффенҳайм» билан сафардаги учрашувдан кейинги (2:1) матбуот анжуманида словениялик ҳакам Дамир Скомина ҳақида фикр билдиришдан ўзини тийди.

«Бу ҳақда гапирмасликни маъқул кўраман, йўқ, йўқ, йўқ. Акс ҳолда навбатдаги ўйинни трибунада ўтказишимга тўғри келади», – деб айтган Гвардиоладан иқтибос келтирди BBC.

Қайд этиш жоиз, кечаги баҳснинг иккинчи бўлимида, ҳисоб 1:1 бўлиб турганида рўй берган тортишувли вазиятда Скомина «Ҳоффенҳайм» дарвозасига пенальти белгимасликка қарор қилган эди.

tribuna.uz