Намойишга чиққанлар портлатилди

0

Кеча 2 октябрь куни Афғонистон Ислом Республикасининг Нангарҳар вилоятида бўлиб ўтаётган сайлов намойишида портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда BBC.

Нангарҳар вилоятининг Кама туманида бўлган намойиш Афғонистон Парламентига номзод депутат Абдул Носир Моҳмандни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилаётган эди.

Портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлга ҳамда 30 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Таъкидлаш жоизки, “Толибон” ҳамда ИШИД афғонларни 10 октабрда бўладиган Парламент сайловини бойкот қилишга чақираётган эди.

qalampir.uz