Алексей Чумаков Тошкентда концерт беради

0

Россияда ижод қилувчи машҳур қўшиқчи, бастакор Алексей Чумаков Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройида “Кўзинг осмони” номли концерт дастурини намойиш этади.

7 октябрь куни бўлиб ўтиши айтилаётган концертда Алексей Чумаковнинг “Необыкновенная”, “Тут и там”, “Девочка, девушка, женщина”, “Я от тебя схожу с ума” каби машҳур қўшиқларини тинглаш мумкин.

Қўшиқчи катта шоу гуруҳи билан келиши ва қўшиқларни фақат жонли куйлаши айтилмоқда.

Алексей Чумаков ўз мухлисларига «Instagram»даги саҳифаси орқали махсус мурожаат йўллаган ва унда янги концерт дастури ҳақида хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, Алексей Чумаков асли cамарқандлик бўлиб, бугунги кунда Россияда ижод қилиб келмоқда.

Turon24.uz