Эрдўған Ислом Каримов ташаббусини қайтадан кўтарди

0

25 сентябрь куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған БМТ Бош Ассамблеяси 73-сессиясида нутқ сўзлади.

Сўзбошида, Туркия раҳбари БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш ва мунтазам аъзолар сонини кўпайтириш кераклигини таъкидлади деб ёзади Qalampir.uz нашри.

“Биз ишонамизки, дунё фақат бешта мамлакатдан иборат эмас. Хавфсизлик Кенгашида ислоҳотлар амалга оширилиши керак”, деб айтиб ўтган Эрдўған.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, бундан 23 йил муқаддам Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 1995 йилда БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқидаёқ Хавфсизлик Кенгашини модернизация қилиш, аъзолар сонини кўпайтириш керак экани ва асосий номзодлар Германия ҳамда Япония бўлишини маълум қилган эди.

Эрдўған АҚШ санкцияларига қарамасдан Туркия Эрондан табиий газ сотиб олишда давом этишини, шунингдек, Туркия Фаластинни қўллаб-қувватлашда давом этишини ва Қуддуснинг тарихий ҳамда ҳуқуқий мақомини ҳимоя қилишини таькидлади.

Суриядаги ҳаракатлар ижобий кетмоқда ва радикал гуруҳлар Идлибдаги қуролсизлантирилган ҳудудни тарк этишни бошлаган, деб айтган Эрдўған.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here