Гулнора Каримованинг Британиядаги активлари мусодара қилиниши бўйича Бош прокуратура  изоҳ берди

0

Буюк Британия ҳукумати Гулнора Каримованинг қироллик ҳудудидаги кўчмас мулк объектлари ва бошқа активларини хатлашни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Kun.uz нинг маълум қилишича, Бош прократура ушбу хабар юзасидан шундай изох берди:

«Бу масалага келадиган бўлсак, биз қатор хорижий давлатлардаги ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлик қилмоқдамиз, жумладан, Швейцария прокуратураси билан қалин алоқалар йўлга қўйилган.

Британия томони бўйича масалага келсак, айни дамда Британия ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари билан Гулнора Каримова иши бўйича қонуний кучга кирган суд қарори доирасида активларни қайтаришга доир музокаралар олиб борилмоқда», – дея айтиб ўтди Бош прокуратура матбуот хизмати вакили Сурайё Раҳмонова.

Аввалроқ, Британиядаги Ўта йирик миқдордаги фирибгарликларга қарши курашиш бюроси 2002 йили жорий этилган қонунга мувофиқ объектларни фуқаролик тартибида мусодара қилиш ҳақида суд даъвоси билан мурожаат қилингани ҳақида хабар тарқатганди.

Даъво бир неча активларга, шу жумладан, Ўзбекистонда Гулнора Каримова ва Рустам Мадумаров иштирокидаги коррупциявий битимлардан олинган даромадлардан фойдаланиб сотиб олингани тахмин қилинадиган учта кўчмас мулк объектига тааллуқли экани айтилади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here