Қариндошлари 9 йилдан бери излаётган Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондан топилди!..

0

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Олмаота шаҳридаги Ўзбекистон бош консулхонаси томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида яқинлари 2009 йилдан бери излаётган 1990 йил 3 сентябрда туғилган Ўзбекистон фуқароси Н.Х.Соипов топилди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизматига асосланиб daryo.uz.

Дипломатик ваколатхона сўрови бўйича Қозоғистон ички ишлар вазирлиги тезкор-қидирув тадбирини ўтказди. Шундан сўнг Н.Соиповнинг манзили аниқланди.

Н.Соиповга зарурий руҳий-психологик ёрдам кўрсатилди ҳамда Ўзбекистонга қайтиш имконини берувчи сертификат топширилди.

Ҳозирда фуқаро қариндошлари билан Ўзбекистонга қайтмоқда.