Самарқанддаги ўша «маданиятли» ҳайдовчининг шахси аниқланди (видео)

0

«Фейсбук»даги «Халқ фикри» гуруҳида Spark ҳайдовчиси машина ойнасидан оёғини чиқарган ҳолда рулни бошқариб кетаётгани тасвирланган видео жойлаштирилганди.

Гуруҳ маъмури Фарҳод Исмоилов шундан сўнг Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармасига «Ким экан бу маданиятли?» дея мурожаат қолдирган, деб ёзмоқда Daryo нашри.

«Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу қоидабузар аниқланиб, тегишли маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди. Ҳамкорлик ва тезкорлик учун вилоят ИИБга миннатдорчилигимизни билдирамиз», – дейилади унинг «Фейсбук»даги саҳифасида.

Опубликовано Фарходом Исмаиловым Cреда, 3 октября 2018 г.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here