Ўлим билан якун топган селфилар

0

Journal of Family Medicine and Primary Care журнали селфи қилишга уриниш чоғида рўй берган ўлим ҳолатлари сони энг кўп қайд этилган давлатлар рўйхатини тузиб чиқди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Умуман олганда, 2011 йилдан буён 259та «фожиали селфи» ҳолати қайд этилди. Шу билан бирга, Ҳиндистон ушбу кўрсаткич бўйича мутлақ етакчига айланди – 159та ҳолат.

Россия иккинчи ўринни эгаллади, аммо катта фарқ билан – селфи оқибатида 16та ўлим ҳолати. Кейинги поғонадан АҚШ 14та ўлим ҳолати билан жой олди.

Бундан ташқари, маълум бўлишича, 72% ҳолатда эркаклар қурбонга айланган. Таъкидланишича, аёллар аксарият вазиятларда кўпроқ ўзларини суратга олишади. Бу айнан эркаклар таваккал қилишни ва ўзларини шу пайтда суратга туширишни ёқтириши билан изоҳланади.

Шунингдек, тадқиқотчиларнинг аниқлашича, селфи пайтида ҳалок бўлишнинг энг кўп сабаблари – чўкиш, транспортдан ҳалок бўлиш ва баландликдан қулаш