Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 5 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кунингиз серунум бўлиши кутилади. Аммо бу ҳаёт. Муаммолардан ҳам холи эмассиз. Айниқса, иш жойингизда телефон орқаи бировлар билан камроқ суҳбат қуришингиз тавсия этилади. Айнан шунинг натижасида ишингиз билан боғлиқ энг муҳим имкониятларни қўлдан бой беришингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида оила аъзоларингиз учун яхшигина харидларга тушишингиз кутилади. Агар негатив хаёллардан ўзингизни ҳимоя қила олсангиз, кун бўйи кайфиятингиз аъло даражада кечади. Саломатликка ҳам алоҳида эътибор қаратинг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

5 октябр куни шу қадар банд бўласизки, энг муҳим вазиятлар учунгина зўрға вақт топа оласиз. Бандлигингизга эса ё рўзғордаги жиддий муаммолар, ё моддий аҳволингизнинг ҳадеганда яхшилана қолмаслиги сабаб бўлиши мумкин. Бугун сизни тушкун кайфиятга солиб қўядиган ўтмиш хотиралар, ўзингизга ёқмайдиган одамлардан нари бўлинг. Ишингиз компьютер билан боғлиқ бўлса, тез-тез танаффус қилиб туришингиз тавсия этилади. Кечқурун узоқ вақт пиёда сайр қилинг.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Юлдузлар бугун кайфиятингизни бузиши мумкин бўлган ҳар қандай вазият, суҳбат ва ҳаракатлардан юз ўгиришингизни маслаҳат беради. Миянгизда гўёки тафтиш ўтказинг ва ёмон, хунук, жирканч хаёллардан воз кечинг. Олға босинг, бахтли, ёқимли лаҳзалар сари интилинг. Кечки пайт оилангиздагилар билан ҳам орангизда баъзи келишмовчиликлар пайдо бўлиш эҳтимоли бор. Бу масалада оқимга қарши сузмаганингиз маъқул.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

5 октябр куни ўзингиз одатланган ҳаётнинг тўғри чизиқларидан нари чекинишингизга тўғри келади. Акс ҳолда ўзингизга қўшимча ташвиш ва душман орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Иш жойингизда зиммангиздаги вазифаларни шундай адо этингки, нафақат мўмай даромад, мукофот келтирсин, балки ўзингиз ҳам маза қилинг. Кўнглингиз тўлсин. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнашингиз эҳтимоли бор. Сафардан илиқ таассуротлар билан қайтасиз иншооллоҳ.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Эрталабданоқ яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларни обдон таҳлил қилишингиз зарур бўлади. Бу сизга келажакда янги зафарлар қучишингиз учун йўл очиб беради. Билиб-билмай ўзингизни ҳурмат қиладиган одамларга қўпол гапириб қўйманг. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббатда куйинчаклик ва жаҳлдорликни йиғиштиринг. Мулойимлик муваффақиятлар гарови эканини унутманг. Кечқурун баъзилар уй таъмири билан астойдил шуғуллана бошлаши кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

5 октябрда профессионал касбингиз билан боғлиқ юмушларни адо этишда турли фавқулодда экспериментлардан фойдаланиш пайида бўласиз. Аммо шошма-шошарликка эрк берманг. Шунда кўзланган натижага эришишингиз мумкин. Сурункали хасталикка чалинганлар учун саломатликни тиклаш йўлидаги ҳаракатлар, аёллар учун гўзаллик салонига кириб ўтиш муваффақиятли ва хайрли кечади. Кечқурун эски қадрдонлардан бири билан учрашишингиз эҳтимолга яқин.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Эрта тонгдан янгидан-янги синовларни бошдан кечиришингиз кутилмоқда. Бундай лаҳзаларда оптимизмни йўқотмасликка ҳаракат қилишингиз керак. Агар табиатан оптимизм йўқолмаса, инсон ҳар қандай кўринишдаги синовлардан ҳам осонгина ўта олади. Муҳаббатда омадингиз келади. Ҳаётнинг энг олий мукофотлари сизники бўлади. Фақат иллюзиядан нари бўлсангиз бас.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

5 октябр куни сира иккиланмасдан бор истеъдодингизни барчага кўз-кўзлашингиз мумкин. Бу фақат яхшиликка олиб келади. Лекин шу орада агрессив кайфиятга тушманг. Даромад ҳозир амалга ошираётган ишларингиздангина келади. Янги лойиҳаларингиз бўлса, улар кечроқ мева бера бошлайди. Жароҳат олишга сабаб бўлувчи ҳаракатлар содир этишдан сақланинг. Спортнинг фаол турлари билан бугунча шуғулланманг. Айни шу нарса жароҳат олишингизга сабабчи бўлиб қолиши мумкин.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Энг муҳим ишларни амалга ошириш учун фурсат етди. Бу имкониятдан унумли фойдаланинг. Бу ишлар молиявий аҳволингиз аъло даражада бўлишини ҳам таъминлайди. Кун мобайнида кичик ва арзимас деб билган ишингиз сизга мўмайгина даромад келтириши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун айримлар оилавий ишлар билан яқин манзилга сафар қилиши мумкин. Муҳаббатда эҳтиёткорликка амал қилинг. Саломатликни асранг. Асаббузарликлардан қочинг ва кун бўйи серқатнов йўлларда сергакликни қўлдан берманг.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

5 октябр куни ҳар бир бажарган ишингиздан моддий манфаат қидиринг. Майли, у майда иш бўлсин. Барибир моддий манфаат кўриш истагидан воз кечманг. Шахсий ҳаётда ҳам омадга эришишингиз учун қулай имкониятлар туғилади. Оилали бўлсангиз, қалбингизда мавжуд ишқ булоғи тўхтаб қолишига йўл қўйманг. Оиласиз бўлсангиз, қандай йўл билан бўлмасин, бўлғуси жуфтингизнинг меҳрини қозониш пайида бўлинг. Саломатлигингиз бугун жуда яхши ҳолатда бўлади. Лекин барибир овқатланишда эҳтиёткор бўлганингиз маъқул.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Куннинг биринчи ярмида ўзингиз учун жуда фойдали кечадиган тадбирда иштирок этишингиз мумкин. Бу тадбир сизга янги ва келгусида ҳақиқий дўст, ҳамкорга айлана олувчи инсонлар билан танишиш учун имконият яратади. Фақат атрофдагилар билан ҳар қандай мавзуда ҳам баҳслар олиб боришга уринманг. Кечқурун ишлар чарчатганини аниқ ҳис этган ҳолда уйга қайтасиз. Шундай экан, спорт билан шуғулланишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

5 октябрда пул камлигидан шикоят қилиш билан кунни бошлайсиз. Қимматбаҳо бир буюмни харид қилмоқчи эдингиз. Пул етмай қолади. Аммо муаммони бошқача йўл билан ҳал этса бўлади. Қўшимча даромад келтирувчи иш топинг. У ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Бировлардан қарз олманг ва бировга қарз ҳам берманг. Оила қурмаганлар бугун романтик учрашув баҳонасида ўз тақдирини яхши томонга ўзгартириш имконини қўлга киритишади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc