“Ўзбекистон 24” телеканалида тез-тез учраётган қўпол хатолар (фото)

0

Охирги пайтларда телеканаллар орқали эфирга узатилаётган кўплаб кўрсатув ва лавҳаларда титрларни тақдим этишда айрим хатолар кўзга ташланмоқда. “Ўзбекистон 24” телеканали орқали бу каби қўпол хатолар тез-тез учрамоқда.

2018 йил 28 сентябрь МДҲ давлатларига аъзо мамлакат раҳбарларининг Тожикистонда амалга оширилган навбатдаги саммити доирасида лавҳалар берилиб борилди. Мазкур лавҳаларда кўзга ташланган хатолардан бири: “2018 йил 28 октябрь” санаси деб ёзилган.

Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда турли мунозараларга сабаб бўлиб турган пайтда навбатдаги “ҳангома”барчамизни диққатимизни тортди. Бу канал ходимларининг эътиборсизлиги ҳосиласидир. “Ахборот 24”дастурининг Жиззах вилоятидан тайёрланган лавҳасида интервью берувчи эркакнинг исм шарифи аёл жинсдаги титр билан кетган.