Афсуски тўртинчи ой ҳам Россияда бирорта Ravon автомобили сотилмади

0
Россияда сентябрь ойида ҳам «GM Uzbekistan»нинг бирорта Ravon автомобили сотилмади. Бу ҳақда Европа бизнеси Ассоциацияси автомобиль ишлаб чиқарувчилари қўмитасининг янги ҳисоботида қайд қилинган.
Ўтган йилнинг шу ойида компания Россияда 1 602 дона автомобиль сотган ва Россия бозорида кучли 20таликка кира олганди, 2018 йилнинг илк 5 ойи мобайнида жами 5 184та Ravon брендидаги машиналар сотилганди.
Энг кўп сотилган янги енгил автомашиналар асосан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларига тўғри келади. 2018 йил сентябрь ойида автомобиллар савдосининг 6,2 фоизга ўсиши кузатилган. Lada 31 173, KIA 18 911, Hyundai 16 100 дона автомобилларини сотишга муваффақ бўлган.
Манба: Uz24.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here