Ақл бовар қилмас қонунлар

0

Қонун деганда жамият осойишталиги ва тараққиётига хизмат қиладиган жиддий ҳужжатларни тасаввур қилишга одатланганмиз. Лекин дунёнинг айрим мамлакатларида шундай қонунлар ҳам қабул қилинганки, уларга жиддийлик мезонидан туриб баҳо бериш жуда қийин. Энг қизиғи, бу каби антиқа қонунлар ҳалигача амалда.

* Буюк Британия парламенти биносида вафот этиш ман этилади.

* Францияда чўчқа боласига Наполеон исмини бериш тақиқланади.

* Алабамада машинани кўзи боғланган ҳолда бошқариш мумкин эмас.

* Маямида полиция биносида скейтбордда учган шахс жавобгарликка тортилади.

* Лондонда фахрий фуқаро мақомига эга бўлган шахс шаҳар марказидаги кўприкдан қўйлар отарини бож тўламасдан ҳайдаб ўтиш ҳуқуқига эга.

* Сальвадорда машинани маст ҳолда бошқарган ҳайдовчи отувга ҳукм қилиниши мумкин.

* Флоридада якшанба куни парашютдан сакраган боши очиқ аёллар қамоққа ҳукм қилинади.

* Лондонда вабо касалига чалинган одам такси тўхтатиши ман этилади.

* Колорадо штатида қушларни ўлдириш қатъиян ман этилади. Шунингдек, штат аҳолисининг уй ҳайвонлари боқиши ҳам мумкин эмас.

* Буюк Британия соҳилларида ўлик ҳолда топилган китнинг боши мамлакат қиролига тегишли. Улкан жониворнинг думи эса қиролича ихтиёрида — китнинг суяги қимматбаҳо тақинчоқлар тайёрлашда керак бўлиб қолиши мумкин.

(“Ҳордиқ плюс” газетаси хазинасидан)